Кексаларни эъзозлаш – инсоний фазилатдир
Қўшкўпир туман Aхборот кутубхона марказида “Кексалар ҳафталиги” доирасида “Кексаларни эъзозлаш – инсоний фазилатдир” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси М.Хўжаева, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Ҳ.Ибрагимов, дин ишлари бўйича қўмитанинг Қўшкўпир туман бўлими мутахассиси Д.Саъдуллаев ва узоқ йиллар турли соҳаларда меҳнат қилиб, ҳозир кунда қарилик гаштини сураётган нуронийларимиз иштирок қилдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш, улар холидан ҳабар олиш, ҳеч бўлмаганда уларни маънавий қўллаб-қувватлаш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Нуронийларимиз эса бугунги кунда ёшларимиз учун яратилаётган шарт – шароитлар, имкониятлардан унумли фойдаланиб, ҳозирги давр талабига жавоб бера оладиган етук шахс бўлиб етишишларида муваффақиятлар тиладилар.
Тадбир сўнгида фаҳрий нуронийлармизга эсталик совғалар топширилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ