КЕКСАЛАР МАСЛАҲАТИгуруҳини фаоллаштириш бўйича семинар

Қўшкўпир туманидаги 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Нуроний жамоатчилик Кенгаши, маҳалла, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида маҳаллаларда “Кексалар маслаҳати” гуруҳи фаоллигини ошириш бўйича семинар ташкил этилди.


Унда “Ҳар бир нуроний беш нафар ёшга мураббий” тамойилини кенг оммалаштириш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-тотувликни мустаҳкамлаш, келажак авлодни миллий қадрият ва анъаналаримизга бўлган меҳр-муҳаббатини ошириш каби масалаларда сўз юритилди.
Семинар сўнгида мавзу юзасидан фикрлар алмашилди. Маҳаллаларда қилиниши лозим бўлган галдаги режалар белгилаб олинди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари