Ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънан ва жисмонан соғлом бўлиши, теран фикрга, юксак қобилиятга эга бўлишида мактабгача таълим ташкилотлари муҳим аҳамият касб этади. Тарбияланувчиларни ўқитишнинг замонавий усулларини қўллаш мақсадида 2-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарбиячиларга иш хужжатларини юритиш бўйича ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда тумандаги барча МТТ тарбиячилари қатнашди. Семинар давомида иштирокчиларга мактабгача таълим бўлимида таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизмат кўрсатиш шўъба мудири Муборак Раҳматуллаева кенг қамровли тушунтиришлар берди.