Янги йил байрами, айниқса, болажонлар учун ўзгача байрам. Ушбу кунни улар худди эртаклар оламида юргандек ҳис қиладилар. Шеърлар айтиб, совғалар олишни хуш кўрадилар. Ниҳоят уларнинг орзиқиб кутган байрами етиб келди.
Байрам совғаларини топширишда туман прокурори М.Хожаев, ҳоким ўринбосарлари иштирок этдилар.
Туман ҳокими болажонларга келгусида аъло баҳоларга ўқиб, комил инсон бўлиб етишишларини тилаб, ҳар қандай эзгу мақсадга эришишда ҳаракатни бугундан бошлаш лозимлигини айтиб ўтди.