ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИЛАР

Қўшкўпир тумани ҳокимлигининг катта залида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан соҳа ходимларига “Ташаккурнома” ҳамда байрам совғалари топширилди.

Унда “Ўзагролизинг” АЖ бошқарув раиси Нодир Отажонов иштирок этди.  Туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, “WBM Qo’shko’pir klaster”” МЧЖ раҳбари ҳамда соҳа ходимлари ҳам қатнашдилар.   

Тадбирда машаққатли меҳнати эвазига мўл ҳосил етиштириб, халқ фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фаол фермерлар эътироф этилди ва рағбатлантирилди.

Дастурхонимизнинг тўкин-сочинлиги, йилнинг тўрт фаслида ҳам сархил мевалару-сабзавотларнинг аримаслиги, ризқимиз, ҳосилимиз мўллигини кўриб кўзимиз қувонади. Ушбу дориломон кунларга шукрона келтирамиз.  Албатта, буларнинг барида  заҳматкаш деҳқон ва фермерларнинг машаққатли меҳнати мужассам. Уларни қанчалик олқишласак, улуғласак оз.

           

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари