КОНЦЕРТ ДАСТУРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 2 февралдаги ПҚ-112-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан бугун Қўшкўпир тумани Ошоқ қалъа маҳалласидаги "Маданият маркази"да Давлат академик халқ чолғулари оркестр жамоаси ижросида концерт дастури ўтказилди.
Концерт дастури оркестр жамоаларининг бир-биридан ажойиб мусиқалари билан бошланди. Хонанда-ю, созандаларнинг ҳар бир жонли ижродаги куй-қўшиқлари қалбларга шодлик, хурсандчилик жо этиб, барчага кўтаринки кайфият улашди.
Энг қувонарлиси, тадбирга йиғилганларнинг барчаси чинакам байрам кайфиятида бўлди, рақсга тушиб, даврага файз киритди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ