КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ҚОМУСИ

Қўшкўпир туманининг Маданият марказида 8 декабрь – Конституция куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Унда Прокуратура, Ички ишлар, ДСИ, Адлия, Суд ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбар, ходимлари иштирок этдилар.


Тадбир аввалида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилбек Артиқов ўз нутқида самимий тилакларни билдириб ўтди ва соҳа ходимларини муносиб тақдирлади.

Шундан сўнг, туман Адлия бўлими раҳбари Отабек Қурамбоев ҳам нутқ сўзлади ва Конституциянинг ҳар бир моддаси ҳаётимизда қанчалик муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.


Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар томонидан янграган куй-қўшиқлар, бадиий чиқишлар даврага файз киритди.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари