ҚОНУН МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

Қўшкўпир тумани “Ошоққалъа” маҳалласида вилоят ДХХ, Ғозовот чегара пости ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида фуқаролар билан “Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тушунтириш юзасидан аҳоли билан очиқ мулоқот ташкил этилди.


Унда давлат чегарасининг шахслар ва транспорт воситалари томонидан кесиб ўтилиши, давлат чегараси орқали товарлар, бошқа мол-мулк ва ҳайвонларни олиб ўтиш белгиланган қонун-қоидалар асосида, шахсларнинг чегара олди зонасига кириши, ундан чиқиши (ўтиши), у ерда бўлиши (яшаши), агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ички ишлар органларининг рухсатномаси асосида амалга оширилиши, чегара олди минтақасига кириш ва ундан чиқиш (ўтиш), у ерда вақтинча бўлиш (яшаш), ҳаракатланиш ва ишлар бажариш чегара қўшинларининг рухсатномаси асосида амалга оширилиши белгиланганлиги бўйича кўплаб тушунтиришлар берилди.


Тадбир давомида фуқаролардан Шоназар Назаров, Сапорбой Ёвбосаров, Қадам Рўзметов, Эргаш Каримов, Олим Раҳмоновлар чегара билан боғлиқ саволлари билан мурожаат қилдилар.


Тарғибот тадбири жуда юқори савияда ташкил этилди. Унда жами 30 нафар фуқаро иштирок этди.


ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари