КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ФАОЛЛИК БИЛАН АМАЛДА
Қўшкўпир туманида коронавирус инфекциясини тарақалиб кетишининг олдини олиш мақсадида санитария эпидемиология осойишталик маркази ДЭЗ бригадаси, ТТБ, ИИО ФМБ, юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари ҳамкорлигида кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, мактаб ҳамда мактабгача таълим ҳамда жамоат ташкилотлари биноларида, жамоат транспортларида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Автобус, микроавтобус ҳамда такси транспортлари ҳар куни ҳар 4 соатдан инфекциядан ҳоли қилинмоқда. Чет давлатдан кириб келаётган фуқаролар эса карантинга олиниб, 14 кун давомида шифокорлар назоратида бўлмоқдалар.
Худди шунингдек, аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда. Яъни, қўлларни яхшилаб ювиш, шахсий гигиенага қатъий риоя этиш, уйларни озода сақлаш, вақтида овқатланиш, оғизга ниқоб тақиб юриш, меҳмондорчилик ва сафарларни вақтинча тўхтатиб туриш каби тушунчалар оммага етказилмоқда.
Буларга риоя этиш ҳам ўз навбатида коронавирус инфекциясининг юқишини олдини олади.