КРЕДИТ ОЛИБ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРАЁТГАН ТАДБИРКОР
Бугунги кун инсониятга барча имкониятларни туҳфа этмоқда,-дейди Қўшкўпир тумани “Шихмашҳад” маҳалласида истиқомат қилувчи тадбиркор аёл Шайдо Аҳмедова.-Мамлакатимизда яратилаётган ҳар қандай имкониятдан унумли фойдаланса арзийди. Ўзим бундан бир неча йил олдин турмуш ўртоғим билан хорижга ишга кетганмиз. Тиним билмай ишлаш, чарчоқ, оиланг, фарзандларингдан узоқда бўлиш бу жуда оғирлигини ҳис қилдим. Юртимизга қайтгач аёлларни қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратилаётганини билгач, Агробанк туман филиалидан 30 млн сўм кредит олиб, кўрпа-ёстиқ, тўшак каби хўжаликбоп маҳсулотларни тикишни йўлга қўйдим.
Ишим юришиб, маҳалламиздан “Темир дафтар” га киритилган 2 нафар аёлни иш билан таъминладим. Турмуш ўртоғим ҳам 4 млн сўм кредит олиш эвазига иссиқхона қуриб, ишга туширди. Бу йил шу иссиқхонадан жуда яхши даромад олдик.
Биз оиламиз билан жуда бахтлимиз. Муҳими, фарзандаларимиз, яқинларимиз бағрида бўлиб халқимизга хизмат кўрсатяпмиз.