КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов бошқариб борди. Унда кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди.
Қўшкўпир тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилбек Артиқов сўзга чиқиб “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш тўғрисида, туман молия бўлими раҳбари Фарҳод Қурбонбоев ўз сўзида 2021 йилги маҳаллий бюджетни тасдиқлаш, “2020 йил учун Қўшкўпир тумани маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгаши қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳамда туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 9 ойлик ижроси тўғрисида гапирдилар.
Шунингдек, тасдиқланган кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ