КЎНГИЛЛАР ТОҒДЕК КЎТАРИЛДИ

Орамизда шундай инсонлар бор, улар меҳр-мурувватга муҳтож. Инсоннинг қалби бир оғиз ширин сўз, эътибор билан тоғдек кўтарилади. Дили яйраб, олам-олам қувонч-у шодликларни ўзида мужассам қила олади. Бу эса 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан туман Маданият марказида бўлиб ўтган тадбирда ўз аксини топди.


Ушбу тадбир Қўшкўпир туман ҳокимлиги, Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, тиббий ижтимоий хизматлар шўъбаси ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил қилинган тадбирга меҳнат фахрийлари, фидойи инсонлар, имконияти чекланган фуқаролар ҳамда ёлғиз кексалар ташриф буюрдилар.

Тадбир аввалида туман ҳокими Жўрабек Раҳимов ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон ва кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган ғамхўрликлар, уларга қаратилаётган эътибор ҳақида гапириб, ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, туман прокуратураси, Халқ қабулхонаси раҳбар, ходимлари томонидан ҳам тилаклар билдирилди.


Байрам муносабати билан имконияти чекланган фуқароларга 8 та ногиронлик аравачалари, 2 та эшитиш мосламаси, 2 та хасса, 1 жуфт қўлтиқ таёқ ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.


- Бугун бахтиёрлигимнинг чегараси йўқ.-дейди Зайнаб Отажонова.- Оёқларим ўзимга бўй сунмаганлиги сабабли юролмай қолгандим. Ташқарига чиқиб, тоза ҳавога чиқишни, қўшнилар билан айланиб, суҳбат қилишни орзу қилардим. Анашу ниятим бугун ушалди. Туманимиз ҳокими менга ўз қўллари билан аравача топширди. Мен ушбу кунни унутмайман. Шундай меҳр-саховатли инсонлар борлигига шукроналар айтаман.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари