КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ҚУРИЛИШИ
Қўшкўпир тумани "Ёвғир" маҳалласида янги кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш жараёнлари бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186 Фармонига асосан, Қўшкўпир тумани "Ёвғир" маҳалласида 2023 йилда қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бошланди.
Маълумки, мамлакатимизда аҳолини бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари асосида уй-жой билан таъминлаш дастурлари изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Янги уй-жойлар қурилиши олдидан Қуръони карим тиловат қилиниб, дуо фотиҳа ўқилди ҳамда хайрли иш бошланганини англатувчи қозиқ қоқилди.
Бунёдкорлик ва хайрли ишлар дебочаси бўлган ушбу тадбирда сектор раҳбарлари, имом-хатиблар, идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Айни кунда туманда ҳар бири 20 та хонадонга мўлжалланган 20 та кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати