КЎРИК_ТАНЛОВ
Қўшкўпир туманида “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, туман Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Маданият ва туризм бўлими билан ҳамкорликда “Бир нуроний - ўн ёшга маъсул” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.
Кўрик-танловни “Нуроний” жамғармаси Хоразм вилояти бўлими раиси Маткарим ака Жуманиёзов очиб берди ва ушбу танловда иштирок этаётган барча иштирокчиларга омадлар тилади.
Кўрик-танловнинг якуний натижаларига кўра:
1 - ўринни “Шеробод” маҳалласидан Шарипов Отабой ота;
2 - ўринни “Ғалаба” маҳалласидан Юсупова Султонпошша опа;
3 - ўринни “Ёвғир” маҳалласидан Абдуллаев Бахтиёр ота қўлга киритди.
Тадбирда 1-ўрин 2,3 миллион сўм, 2-ўрин 1,6 миллион сўм ва 3-ўрин учун 990 минг сўм пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.
Танлов ғолиблари ҳамда фаол иштирок этган нуронийлар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, туман маданият ва туризм бўлими хонандалари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб, барчага кўтаринки кайфият улашди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати