ҚЎРСАТИЛАЁТГАН ЁРДАМЛАР МОНИТОРИНГИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилнинг 31 мартидаги "Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 145-сонли қарорида ҳамда жорий йил 29 июньдаги Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишининг 2-сонли баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Қўшкўпир туманида "Аёллар дафтари"нинг 3-босқичига киритилган хотин-қизларга кўрсатилаётган амалий ёрдамлар натижаларини ўрганиш ва мониторинг қилиш учун вилоят ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда ички ишлар тизими вакиллари, тегишли ҳамкор ташкилотларнинг вилоят бошқармалари раҳбарлари ҳамда туман, шаҳар бўлимлари ходимлари, шунингдек, маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари