ҚЎШКЎПИРДА ҒАЛЛА РЕЖАСИ БАЖАРИЛДИ

            Қўшкўпир туманининг энг илғор ғаллакорлари вилоятда ғалладан тез суратларда юқори  ҳосил олиш эвазига давлатга дон сотиш режасини ошиғи  билан бажардилар.  

Ғалланинг ўртача ҳосилдорлиги 60 центнерни ташкил қилади.  Бу йил 133 нафар фермер хўжаликлари томонидан 3455 гектар ер майдонига дон маҳсулоти экилди.  Умумий ҳисобда 9648 тонна дон маҳсулотлари топширилиши режалаштирилган. Шундан 864 тонна уруғлик дон, 8784 тонна товар дон маҳсулотларидир.   Маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитларига мос “Эртапишар”,  “Ўртапишар” навлари нес-нобуд қилинмасдан, тез фурсатларда маълум қисми ўриб олинди.  Ғалла ҳосилини йиғиштириб олишга 42 та оператор, 21 отряд, 21 та комбайн жалб қилинди. Айни вақтда ғалланинг қолган қисми ҳам жадаллик билан йиғиб олинмоқда.  Энг қувонарлиси шуки, ушбу мавсумда 8 кун ичида шартнома режаси бажарилди. Жорий йилнинг 19 июнь ҳолатига давлатга жами 8993 тонна товар дон маҳсулотлари топширилиб, режа 102,3 фоизга бажарилди.

     Тумандаги илғор фермерлардан “Абдулла ота”, “Нурулло”, “Дуржон момо”,  “Саид Муҳаммад Темур”, “Хонобод олтин тола” каби 106  та фермер хўжаликлари ғалла ҳосилининг ошиғи билан бажарилишига ўз ҳиссасини қўшдилар.

 

 

Қўшкўпир туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари