ҚЎШКЎПИР ТУМАН  ҲОКИМИНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ

8 МАРТ ХАЛҚАРО ХОТИН – ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН  ҚЎШКЎПИР ТУМАН  ҲОКИМИ  ЖЎРАБЕК РАҲИМОВНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ

 

Ассалому алайкум, мухтарама онахонлар! Мунис опа-сингиллар,
лобар қизларимиз!

Барчангизни ва Сизлар орқали муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимизни, зебо қизларимизни муқаддас  диёримизда нафосат ва гўзаллик баёрами 8 Март-Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклаб, эзгу-тилакларимни билдиришга ижозат бергайсизлар!

Муҳтарам Президентимиз рахнамолигида
эл-юртимизнинг мустақилликка эришган дастлабки кунларидан бошлаб, аёлларимизнинг жамиятдаги ўрни ва ҳурмат эътиборини ошириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масаласи мамлакатимиз равнақи йўлида олиб борилаётган давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Ўтган давр мобайнида бу соҳада зарур ҳуқуқий асос яратиш ва уни янада такомиллаштириш, аёлларимизнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини, жисмоний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги ишларимиз ўз самарасини бермоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, ислоҳотларимизни амалга оширишнинг асосий шарти бўлган фермерлик ҳаракати, тадбиркорлик, кичик бизнес, саноатимизда, маънавий- маърифий ҳамда тиббиёт соҳасидаги эришаётган юксак марраларимиз, эл-юрт ободлиги, халқимиз фаровонлигини оширишдаги ютуқларимизда заҳматкаш  аёлларимизнинг муносиб ҳиссалари билан узвий боғлиқлигини ҳамиша ҳис қилиб турибмиз.

 

Ҳеч кимга сир эмаски, аёл зоти ҳақида, унинг тенгсиз латофат ва нафосат соҳибаси экани, эзгулик ва фидойилик рамзи экани тарихдан барчамизга маълум.

Мамлакатимиз тараққиётининг бугунги янги босқичида  Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида Ватанимизни янада обод ва фаровон қилиш йўлида хотин-қизларимизнинг ўрни ва ҳурмат-эътиборини ошириш, давлат бошқаруви соҳасидаги фаоллигини қўллаб-қувватлаш, жамиятда уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини  таъминлаш масаласи мамлакатимиз равнақи йўлида олиб борилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Ўтган даврлар мобайнида  бу борада улкан ислоҳотлар  амалга оширилиб, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, жисмоний ва маънавий  салоҳиятини  юксалтиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши ва бу юзадан қабул қилинган Давлат дастуримиз  келгусида умидли, фидоий соғлом аёлларимизнинг сони кўпайишида мустахкам асос бўлади.

Яқинда Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида ҳам хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеи тўғрисида тўхталиб ўтиб, қизларимиз учун олий таълим йўналишларида алоҳида имтиёзларнинг берилиши улар учун грантлар ҳам ажратилишини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги  давлат ва жамият қурилиши академиясида  раҳбар кадрларни тайёрлашда  аёллар учун  30 фоиз квота ажратилиши хотин-қизларимизнинг жамиятдаги  фаоллиги ва ташаббускорлигини  қўллаб-қувватлашнинг  янги имкониятини  яратади десам янглишмайман.

Шу ўринда айтиш жоизки, туманимизда ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий шарти бўлган фермерлик ҳаракати, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, юқори технологияларга асосланган замонавий тармоқлар, илм-у фан, тиббиёт, таълим-тарбия, маданият ва санъат каби ўнлаб муҳим соҳа ва тармоқларда 6000 дан ортиқ хотин-қизлар самарали меҳнат қилиб келмоқда.

Шунингдек, Наврўз айёми ва мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами арафасида  туманимиздаги маҳаллалар кесимида  60 нафардан ортиқ хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши режалаштирилган.

Ҳозирги кунда туман “Тадбиркор аёл” уюшмаси томонидан 20 нафар ишсиз аёллар тадбиркорлик сир-синоатларини ўрганиб, сертификат билан тақдирландилар ҳамда имтиёзли кредит олиш мақсадида туман халқ банкига йўлланмалар олдилар.

Барчамизга аёнки, дунёда давлат ва жамиятнинг  нуфузи, демократик тафаккури, маданий даражасини  кўрсатадиган мезонлар кўп. Лекин ҳар қайси миллат ва халқнинг маънавий камолотини гўёки ойнадек акс эттирадиган шундай бир мезон борки, у ҳам бўлса жамиятнинг  хотин-қизларга бўлган муносабати, ҳурмати билан белгиланади.

Бугунги кунда хотин-қизлар ўзининг билим ва тажрибаси, профессионал малакаси ва маҳорати ҳисобидан кўпгина жабҳаларда етакчи мавқеларни эгаллаб келмоқда.  Хусусан, “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти иқтидорли қизларимизнинг ижодий салоҳиятини юксалтириш, касб-ҳунарни эгаллаш ва ватанимиз равнақи йўлида ҳал қилувчи куч сифатида  кўплаб истеъдодли  қизларимизни ўзининг атрофида  бирлаштирмоқда.

Президентимизнинг доимий эътибори туфайли жамиятимизнинг пойдевори ва таянчи бўлган оилани мустаҳкамлаш, ватанимизнинг бойлигини, унинг маданий салоҳиятини ошириш учун Давлатимизнинг юксак мукофотларига йиллар давомида  сазовор бўлиб келмоқдалар.

Жумладан, пандемия даврида кўрсатган фидойилиги учун туманимиздан 34 нафар аёлларимиз “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирландилар. Ёш иқтидорли қизларимиздан “Хосиён” маҳалласида яшовчи 3 нафар опа-сингил Каримовалар эса спортнинг оғир атлетика туридан вилоят босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар. Шукуржон Аминова эса ўзининг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилиб, дзюдо бўйича 3 карра Осиё чемпиони бўлиб, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилди.

Азиз аёллар!

Сизларни, туманимиздаги  барча меҳнаткаш хотин-қизларни, зебо қизларимизни гўзаллик, нафосат байрами билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик  бахт–саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман!

Иқболингиз баланд,  умрингиз узоқ,  ризқу насибангиз зиёда бўлсин!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари