ҚЎШКЎПИР ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ИККИНЧИ СЕССИЯСИ

Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг навбатдаги иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияга Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Жўрабек Раҳимов раислик қилди. Кун тартибида депутатлар  олтита масалани муҳокама қилдилар. Туман маҳаллий бюджетининг йилбошига шаклланган эркин қолдиқ маблағи ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги, туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка ва ҳуқуқбузарликка қарши курашни ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя  этиш борасидаги фаолияти бўйича туман прокурори Мақсуд Ҳожиевнинг ахбороти; жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси  Ойбек Маҳмудовнинг 2019 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасида олиб борган ишлари тўғрисидаги ахбороти; туман маъмурий судининг 2019 йилдаги иш фаолиятининг таҳлилий маълумотномаси юзасидан туман маъмурий судининг раиси Алишер Аметовнинг ахбороти ;  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси ва туман ИИО ФМБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар  профилактикаси  бўлинмаси бошлиғи Мақсудбек Аллабергановнинг ўтган йил давомида туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботи  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонасига 2019 йил 31 декабргача бўлган даврда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан қабулхона мудири вазифасини бажарувчи Рўзимбой Дўсчоновнинг ахбороти эшитилди ва депутатлар томонидан муҳокама қилинди. Кўрилган масалалар юзасидан бўлган муҳокамада депутатлардан Бактурди Хўжаев, Омонбой Матёқубов, Меҳрибон Тиллаева, Гулбаҳор Султоновалар сўзга чиқиб, ўз таклифларини билдирдилар.

    Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари