Қўшкўпир туман ҳокимининг такрорий сайёр қабули

 

         Одамлар билан мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларини тинглаш ва ечимига эътибор қаратиш ҳамда куз-қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш мақсадида Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов ўзининг навбатдаги такрорий сайёр қабулини ўтказмоқда. Халқ ичига кириб бориб уларни ташвишлантираётган масалаларига алоҳида  эътибор қаратди. Яъни икки кун давомида 21 ва 22 ноябрь кунлари туманнинг энг олис ва чекка ҳудудида жойлашган Ифтихор, Уйғур, Адолат, Ғалаба маҳаллаларида бўлиб, аҳолининг фикрини тинглади. Одамлар томонидан билдирилган айрим объектларга трансформатор ўрнатиш, электр кучланишининг пастлиги, кўмир билан тўлиқ таъминлаш, қолаверса, тадбиркорларга кредитлар ажратиб берилиши билан боғлиқ муаммолар айтилди. Одамлар  томонидан билдирилган бир қатор масалаларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга бириктирилиб, туман  ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари