ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ЯНГИ ЎРИНБОСАРИ ТАЙИНЛАНДИ

Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек Игамбергенов, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари,  секторлар раҳбарлари, жамоат ташкилотлари мутасаддилари, ОАВ вакиллари  иштирок этдилар.

Йиғилишни туман ҳокими Жўрабек Раҳимов бошқариб борди.  Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек Игамбергенов сўзга чиқиб, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 18 февралда қабул қилинган “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг  ташкил этилгани ва ушбу янги тизимнинг мақсад ва вазифаларини тўла амалга ошириш, жонкуярлик, фидоийлик билан иш олиб бориш лозимлигини алоҳида таъкидлаб, ушбу янги тизимга кўра,  вазирликнинг туман бўлими бошлиғи ҳам ҳоким ўринбосари ҳисобланишини айтиб ўтди.

Шунингдек, Фармон талабларидан келиб чиққан ҳолда, йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Шу пайтгача  Бош вазирнинг туман тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири вазифасини бажариб келаётган Рўзимбой Дўстчонов – Туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Шунингдек, бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари  этиб, ҳозиргача Қўшкўпир тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Ойбиби Раҳимова тайинланди.

 Бўлим  бошлиғининг ўринбосарлари этиб ҳозиргача туман ИИО ФМБ  бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Мақсуд Аллаберганов ҳамда

“Нуроний” жамғармаси туман бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган Султонназир Ўрозметовлар тайинланди.

Депутатлардан Гулбаҳор Султонова,  Омонбой Матёқубовлар сўзга чиқди ва лавозимга тайинланган раҳбар ва ўринбосарларга юксак ишонч билдирдилар.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари