ҚЎШКЎПИР ТУМАНИДА АХОЛИ УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоятдаги соҳа корхона, ташкилотлари ва мобил алоқа операторлари раҳбарлари томонидан 2022 йил 10 август куни Қўшкўпир тумани “Рақамли технологиялар ўқув маркази” биносида ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида олиб борилаётган ишлар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган хизматларда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди. Мазкур сайёр қабулда фуқаролардан ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида бир қатор мурожаатлар келиб тушди. Сайёр қабулда кўтарилган барча муаммо ва масалаларни ҳал этиш бўйича Ахборот технологиялари вазирлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан соҳа тизимидаги маъсулларга топшириқлар берилди ҳамда зарур чора-тадбирларнинг кўрилиши белгиланди.