ҚЎШКЎПИР ТУМАНИДА МАКТАБЛАРГА МУСИҚА АСБОБЛАРИ ВА КОМПЮТЕР ЖАМЛАНМАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
Жорий йилнинг 1 февралидан 22 февралига қадар "Ташаббусли бюджет" лойиҳасига тумандаги барча 54 та умумъталим мактаблари томонидан ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун мусиқа асбоблари ҳамда компютер жамланмаси ҳарид қилиш бўйича ўз таклифларини қолдирилган. Ишчи комиссия хулосасига кўра, жорий йилнинг 5 мартидан 1 апрелга қадар овоз йиғиш жараёнлари онлайн ва смс кўринишида ўтказилиб, openbudjet.uz платформаси орқали ғолиб автоматик равишда аниқланган.
Ушбу лойиҳада 54 та умумъталим мактаб учун умумий 400 миллион сўм маблағга мусиқа асбоблари (ID 1600400025), 750 миллион сўм маблағга компютер жамланмалари (ID 1600400012) харид қилиниб, ДХХ кубогининг финал босқичи тадбирида мактабларга тантанали тарзда топширилди.