ҚЎШКЎПИРДА “КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ"ГА СТАРТ БЕРИЛДИ
18-23 апрель кунлари юртимизнинг барча ҳудудларида “Китобсевар миллат” шиори остида “Китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бугун туман ахборот-кутубхона марказида ушбу ҳафталикнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида бадиий чиқишлар, саҳна кўринишлар ва монологлар намойиш этилиб, йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар фаҳрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирланди. Туманимиз бўйлаб ушбу ҳафталик доирасида тадбирлар давом этади.