Ота-оналар ўртасида ўтказилган сўровнамалар натижаларидан келиб чиққан ҳолда бугун, 7-сентябрдан ўқувчилар икки хил шаклда, яъни, онлайн ҳамда анъанавий тарзда янги ўқув йилини бошлаб юборишди.
Туманда бугун 2, 20, 30, 44-сонли ўрта умумтаълим мактабларида анъанавий шаклда ўқиш бошланди. 2-сон мактабда жами ўқувчилар сони 1451 нафарни ташкил этиб, шундан 842 нафари мактабга келган ҳолда, 609 нафари эса масофадан туриб онлайн тарзда таълим олмоқдалар.
Ўқувчилар мактабга кириб келиши билан уларнинг саломатлиги ҳамшира назоратидан ўтказилди. Барча ўқувчилар ҳарорати ўлчаниб, қўллари антисептик воситалар билан тозаланди. Синф хоналарида ўқувчилар белгиланган қоидаларга мувофик оралиқ масофани сақлаган ҳолда жойлаштирилди.
Ҳар бир дарс давомида ўқитувчилар томонидан сифатли таълим бериш билан биргаликда коронавирус инфекциясидан сақланиш бўйича тушунтиришлар ҳам олиб борилмоқда.