ҚЎШКЎПИРДА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Тадбиркорлик – давр талаби. Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига янада кенгроқ жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш бугуннинг муҳим вазифаларидан бирига айланди. Ҳар бир соҳага чуқур ёндашиш, тадбиркорлик фаолияти сирларини чуқурроқ ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қўшкўпир туман Кенгаши ҳамда Қўшкўпир туман Ёшлар агентлиги билан ҳамкорликда “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида маҳорат дарслари ўтказилди.
Ёш тадбиркорлар томонидан бизнес режаларни тайёрлашда қандай жиҳатларга эътибор бериш лозимлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, 10-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Бахшичилик” ва “Мақом” кечаси ўтказилди. Унда ёшлар анашу йўналишлар доирасида бор маҳоратларини кўрсатиб бердилар.
Шу каби Ғазовот чегара пости ҳарбийлари билан ҳамкорликда “Ҳарбий-ўқув” машғулотлари олиб борилди. Машғулотда иштирок этаётган ёшларнинг деярли барчасида ҳарбий соҳага қизиқиш, шу соҳани эгаллаш истаги борлиги аниқланди. Машғулот давомида улар ҳарбийлардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар, ҳарбийлар ёрдамида амалий машғулотларни бажардилар.