ҚЎШКЎПИРЛИК ЁШ ФУТБОЛЧИЛАР АНДИЖОНГА ЙЎЛ ОЛДИЛАР

Қўшкўпир туманининг ёш футболчилари “Футболимиз жамоаси сенинг қўлингда” шиори остида ўтказилаётган республика чемпионатининг вилоят босқичида қатнашиб,  биринчиликни қўлга киритди ва республика босқичида қатнашиш учун  Андижон вилоятига йўл олди.

Болаларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишларига жалб этиш, ёш авлоднинг соғлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, спорт тадбирларини ўтказиш орқали уларнинг қалби ва онгига Ватанга муҳаббат ва содоқат туйғуларини янада чуқурроқ сингдириш ҳамда ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилаётган ушбу чемпионат ўқувчиларни нафақат ўйинда иштирокини таъминлайди, балки уларнинг маҳорат ва малака даражасини оширишга, республика аҳолисининг кенг қатламлари ўртасида футболни тарғиб қилиш ва оммалаштиришга  хизмат қилади. Қўшкўпир футбол жамоасига омад ва зафарлар ёр бўлсин.

 

 

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари