ҚЎШКЎПИРЛИК ЁШЛАР-ДУНЁ НИГОҲИДА

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Президентимиз томонидан жорий қилинган бешта муҳим ташаббус бугун ёшлар орасида ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда.  Ташаббус доирасида ёшлар юксак натижаларни қўлга киритиб, жаҳон ареналарида бўй кўрсатмоқдалар, юртимиз шаънини ҳимоя қилиб, Ватанимиз байроғини кўкларга баланд кўтармоқдалар.  Қўшкўпир туманидаги 2- сон мактабнинг 11- синф ўқувчиси Мадина Қутлимуротова ҳам анашундай бугуннинг имкониятларидан унумли фойдаланиб, ўз иқтидор ва истеъдодини кўрсатиб, тенгдошларига намуна бўлиб келаётган ёшлардан саналади.   У Германия халкаро ҳамкорлик жамияти томонидан "Ўзбекистон ўрмон экотизмларидан барқарор ва эҳтиёткорлик билан фойдаланиш" мавзуси бўйича ўтказилган онлайн иншолар танловида қатнашиб, фахрли 3- ўринни қўлга киритди.  Марказий Осиё давлатлари ёшлари орасида ўзбекистонлик Мадинанинг юксак савия, чуқур билим ва салоҳиятга эгалиги кўпчилик томонидан эътироф этилди. Тинимсиз изланиш ва мутолаа билан шуғулланиш, устозлар илмини чуқур ўрганиш, оиладаги соғлом тарбия, қолаверса, юртимизда яратиб берилаётган имкониятлар бугун ўқувчи Мадина Қутлимуротовани эзгу мақсадлари, холис ниятларига йўлбошчи бўлди, десак адашмаган бўламиз. Фахримизга айланган Мадина ўз меҳнатига яраша рағбат топди, яъни Германия халкаро ҳамкорлик жамиятининг сертификати билан тақдирланди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари