ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР
ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР
Табиатда инсониятга таҳдид солувчи касалликлар, дардларнинг тури кўп. Уларнинг айримларини даволаш мумкин бўлса, айримларининг олдида инсоният ожиз. Ана шундай хавфли касалликлардан бири – қутуриш ҳисобланади. У барча иссиқ қонли ҳайвонларда ва одамларда учрайдиган ўта хавфли бедаво юқумли касалликдир. Шу сабабли, мазкур касалликка қарши курашиш учун барча эҳтиёт чораларини кўриш талаб этилади.
Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан одамлар ва ҳайвонлар ўртасида мазкур касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Унда соғлиқни сақлаш, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш, ободонлаштириш ҳамда ички ишлар бўлимларининг 6 та махсус техникаси ва 78 нафар шахсий таркиб иштирок этди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ