Карантин тартибини бузиш – жиноят

Қўшкўпир тумани ҳокими Ж.Рахимов
                                                                                                                                   №779қ
Карантин шароитида касаллик тарқалишини олдини олишнинг энг муҳим шарти –тегишли қоида ва тавсияларга сўзсиз риоя этишдир. Ўз вақтида карантин қоидаларига етарли даражада риоя этмаслик, масалага енгил қараш оқибатларини бугун Италия мисолида кузатиб турибмиз. Хусусан, вирус энг кўп аниқланган Ломбардия вилоятида мактаблар каратинга ёпилганида, ота-оналар каратин талабларига риоя этмай фарзандларини бошқа ҳудудларга олиб кетган ва бу билан уларни вирусдан муҳофаза қилаяпман деб ўйлаган. Катта жарималар белгиланганига қарамай,кўпчилик аҳоли бунга парво ҳам қилмай, карантин қоидаларини бузиб оммавий тадбир, байрамлар уюштириш ва саёҳат қилишда давом этган. Оқибатда, бугун Италия коронавирусдан бир кунда вафот этганлар сони бўйича дунёда етакчи ўринларда турибди.
Бизда ҳам айрим фуқаролар вирус хавфини тўлиқ англамай ва унга қарши кўрилаётган чора-тадбирларнинг аҳамиятини тушунмаган ҳолда карантин тартибини бузишга ҳаракат қилиб, касалликнинг мамлакатимизда кенг тарқалиши хавфини туғдирмоқда.

Жиноий жавобгарлик кучайтирилди
Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун қонунчилигимизда жуда кескин жавобгарликлар мавжуд ва эндиликда улар янада кучайтирилди.
Карантин шароитида давлат санитария назорати органларининг қонуний талабларини,масалан, тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ҳамда ушбу жойни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармасликжиноят сифатида баҳоланади.
Илгари карантин қоидаларини бузганлик учун, агар бу одамларнинг оммавий касалланишига олиб келса, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо белгиланган. Кучайтирилган тартибга кўра, эндиликда бунинг учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.
Агар ўша ҳаракат одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин эди. Эндиликда карантин қоидаларини бузган шахс 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Халқаро тажрибани олайлик. Мисол учун, Украина қонунларида шахснинг ҳаракатлари юқумли касаллик тарқалишига сабаб бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши белгиланган. Ушбу қилмиш учун Италия, Испания, Франция, Руминия ва Аргентинада 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Умуман, бу каби ҳолатлар учун жавобгарликни кучайтиришдан мақсад карантин шароитида касаллик тарқалишининг олдини олиш ишларини тўлақонли амалга оширишдан иборат.

Ёлғон маълумот тарқатган ҳам жазоланади
Қонунга кўра, Жиноят кодекси 244-5-модда билан тўлдирилди. Инсон учун хавфли бўлган юқумли касалликлар ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш қуйидагича жазоларни юзага келтириш мумкин:
• 44 млн 600 минг сўмгача жарима;
• 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
• 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.
Бундай маълумотларни нашр қилиб, кўпайтириб, ОАВ, Интернет орқали тарқатганларбадални икки ҳисса кўпроқ тўлайди – 89 млн 200 минг сўмгача жарима! Бу ҳолат учун ҳатто 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жиноий жавобгарликбелгиланди.
Мақсад, биринчи навбатда, асоссиз ваҳима тарқалишининг олдини олишдир. Ваҳиманинг олди олинсагина жамоат хавфсизлиги таъминланади, мутасадди идораларнинг нормал фаолият юритиши учун шароит яратилади.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари