Карантинда бўлган халқимиз эзгу ишлар билан банд

Бутун дунёни ташвишга солаётган коронавирус пандемиясини олдини олишга ҳаракат қилинаётган ҳозирги вақтда карантин туфайли уйда қолаётган софдил, заҳматкаш халқимиз саросимага тушаётгани йўқ. Балки эртанги куни, фаровон ҳаёт, фарзандларининг порлоқ келажаги учун меҳнат қилмоқдалар. Ҳар бир нарсадан эзгулик яратишга, яхшилик излашга одатланган халқимиз карантин пайтида ҳам боғдорчилик, таълим-тарбия ишлари билан шуғулланиб, вақтини мазмунли ташкил қилмоқдалар.

-Инсон аввало озодаликка, тартиб-интизомга риоя қилиши зарур. Шундагина ҳеч нарса, ҳеч бир касаллик бизни енга олмайди-дейди Халқ депутатлари ЎзЛиДеП Қўшкўпир туман Кенгаши депутати Замира Раҳимова.-Биз ҳам бирдамлик ва ҳамжиҳатликда уйда қолган ҳолда касаллик кириб келишини олдини оляпмиз.

Карантин қоидалари, қолаверса, замонамиз қаҳрамонлари бўлган шифокорларнинг кўрсатмаларига амал қилган ҳолда келинларим, невараларим билан бирга томорқамизда ташкил қилинган иссиқхонада меҳнат қилмоқдамиз. У ерга экилган памидор, бодринг, кўкатлар, булгор қалампирини етиштириш, қандай парвариш қилиш кераклигини невараларимга тушунтириб бораман. Эндиликда иссиқхонада гул кўчатларни ҳам кўпайтирмоқчимиз.

Уйда ўтирсак ҳам бекор қолаётганимиз йўқ. Невараларимиз телевидение орқали берилаётган дарсларда иштирок этишади, онлайн орқали берилган уй вазифаларни устозларига топширишади, дарсдан бўш вақтларида эса иссиқхона ишларига ёрдам берадилар. Инсон меҳнатда тарбияланади, деганларидек, фарзанд бу билан биринчи навбатда меҳнат қилишни, ниҳол ва кўчатларга меҳр билан боқишни ўрганса, иккинчидан  меҳнатнинг қадрига етиб, ота-онасига яқин кўмакчи бўлади.

Биз оиламиз билан дастурхонимиз тўкинлиги, оиламиз фаровонлиги ва ҳамжиҳатлигини таъминлашга бугундан ҳаракат қилмоқдамиз.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари