Кексалар туризм ойлиги
"Кексалар туризм ойлиги"доирасида Қўшкўпир туманидан 20 нафар нуронийлар Самарқанд ва Бухоро шаҳрига саёҳат қилишди.
Саёҳатчилар дастлаб Самарқанд вилоятида жойлашган муқаддас қадамжолардан бири бўлган “Ҳазрати Довуд” зиёратгоҳига саёҳат қилдилар, сўнгра қадимий — тарихий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, меъморий обидалари, шу жумладан юртимизнинг энг қутлуғ қадамжоларидан бири – Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг мангу қўним топган “Ҳазрати Ҳизр” масжиди мажмуасида бўлиб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилишди.
Самарқанд ва Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидалари, зиёратгоҳлари ва истиқлол йилларида қурилган маҳобатли бинолари саёҳатчиларда олам-олам таассурот қолдирди ва улкан руҳий маънавий куч бағишлаб, янги марраларни эгаллашга рағбат уйғотди.
Нуронийлар бундай эътибор ва эъзоздан хурсандлигини айтиб, Муҳтарам Президентимизга ҳамда ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ