Кексалар учун туризм ойлиги

Кексаларимизни эъзозлаш, ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг катта ҳаётий тажрибаларидан оқилона фойдаланган ҳолда, ижтимоий фаоллигини янада ошириш борасида бугунги кунда юртимизда кенг кўламли ишлар қилинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 1-30 ноябрь кунлари мамлакат бўйлаб ташкил этилаётган “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида минглаб нуронийларимиз иштирокида маданий ва саёҳат тадбирлари ташкил этилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ёлғиз яшовчи фуқаролар ҳолидан доимий хабар олинмоқда.

Қўшкўпир  тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан нуронийларимиз учун сайёҳат ташкил этилди.

Ташкил этилган саёҳатга тумандаги бир гуруҳ нуроний отахон ва онахонлар Хива шаҳрига "Ичон қалъа" зиёратгоҳига саёҳатга бориб,  яхши таассуротлар билан қайтдилар.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари