Кичик раҳбарлар: Ўқувчи-ёшларнинг касбга бўлган қизиқиш
Кичик раҳбарлар: Ўқувчи-ёшларнинг касбга бўлган қизиқиши ошди. Бугун мамлакатимизда ёшлар келажагига бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Уларнинг болаликдан таълим-тарбия олишлари, келажакда бирор етук касб ва ҳунарнинг моҳир устаси бўлиб етишишлари учун барча шароитлар яратиб берилмоқда. Ёшларнинг тақдири Ватанимиз тақдири, юртимиз истиқболини белгилаб берувчи, Ўзбекистонимизнинг байроғини кўкларга кўтарувчи келажак эгалари сифатида эътироф этилмоқда. Қўшкўпир туман ҳокими Ж.Раҳимов бошчилигида тумандаги мактаб муассасаларида таълим олаётган, касбга қизиқиши бўлган ўқувчи-ёшлар ўз ихтиёри билан тумандаги барча соҳа ва ташкилот раҳбарларига бириктирилди. Дарсдан ташқари уларнинг касбга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида қилинаётган бу каби саъй-ҳаракатлар натижасида ўқувчилар ўзлари ҳавас қилган касбнинг машаққати, масъулияти бор эканлигини, ҳар бир касбнинг етук инсони бўлиш кучли билим, тинимсиз меҳнат ва изланиш, ўз устида ишлаш талаб этилишини англадилар. Ўқувчи-ёшлар бир ҳафта давомида тумандаги ўзлари орзу қилган соҳа раҳбарлари ёнида бўлиб, уларнинг иш фаолиятини ўргандилар. Бу эса ёшларда ҳавас ва ният қилган касбларига нисбатан катта қизиқиш уйғотди. Орамизда жасоратли, эртанги кунига ишонч ва катта мақсад билан қадам қўяётган ёшлар талайгина. Биз масъуллар эса уларни тўғри йўналтиришимиз керак холос. Президентимиз ҳам ўз нутқларида ифода этган “Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!” деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит-қизлар борлигига ишонаман. Етакчиликнинг, ўз ортидан эргаштиришнинг энг тўғри йўли шахсий ўрнак ва намуна бўлишдир, -деган сўзлари ҳар бир ёш авлоднинг буюк мақсадлари йўлида кенг қанот бағишлайди. Юртбошимиз таъбири билан айтганда, етакчиликнинг, ўз ортидан эргаштиришнинг энг тўғри йўлини танлаган, шахсий ўрнак ва намуна бўлаётган анашундай раҳбарлар бор экан, ёшларнинг келажаги буюкдир. Бу сўзларнинг эса Қўшкўпир тумани ёшлари мисолида ҳам амалий ифодасини кўриш мумкин. Эндиликда кичик раҳбарларни янада қизиқарли жараёнлар кутмоқда.