Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда етакчи туман..
Дастлабки маълумотларга кўра,2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида қишлоқ,ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари (хизматлари)нинг умумий ҳажми 11751,3 млрд сўмни ёки 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 104,4% ни, шу жумладан,деҳқончилик ва чорвачилик,овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар -11524,7 млрд сўмни (104,1%), ўрмон хўжалиги-88,0 млрд сўмни (101,9%),балиқ хўжалиги-138,6 млрд сўмни (145%) ташкил қилди. Республика қишлоқ,ўрмон ва балиқ хўжалиги таркибида Хоразм вилоятининг улуши 6,5% ни ташкил қилди.
Вилоят шаҳар ва туманлари кесимида қишлоқ,ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш таҳлили, маҳсулотни етиштириш (хизматлар кўрсатиш) бўйича ҳудудларнинг қуйидаги тартибда етакчи эканлигини аниқлаш имконини берди:
• Хонқа туманида энг кўп дон етиштирилган-45938 тонна,
• Урганч туманида энг кўп картошка етиштирилган-16136 т
• Боғот туманида энг кўп сабзавотлар етиштирилган-55617 т,
• Хива тумани полиз маҳсулотлари етиштиришда етакчи бўлган-14521 тонна,
• Шовот туманида энг кўп мевалар етиштирилган-17281 т,
• Боғот туманида энг кўп узум етиштирилган-9293 т,
• Шовот туманида энг кўп гўшт етиштирилган (тирик вазнда)-15455 т,
• Урганч туманида энг кўп сут олинган -115190 т,
• Хонқа тумани тухум олиш бўйича етакчи-72385 минг дона,
• Янгиариқ туманида энг кўп балиқ овланган-2977 т,
• Урганч тумани йирик шохли қорамол боқиш бўйича етакчи-99,4 минг бош,
• Қўшкўпир туманида вилоятдаги энг кўп қўй ва эчкилар боқилади-86,2 минг бош,
• Урганч тумани энг кўп отлар сони (631 бош) ва парранда сони (1000,9 минг бош) бўйича етакчи ҳисобланади.
Хоразм вилояти статистика бошқармаси