Қизил ярим ой жамияти томонидан тарғибот ўтказилди
Коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш, инсонлар саломатлигини сақлаш мақсадида Қизил ярим ой жамияти Қўшкўпир туман бўлинмаси томонидан туман ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими, ободонлаштириш бўлими ходимларига ҳамда тадбиркор ва харидорларга инфекциядан ҳимоя қилувчи тиббий ниқоблар, спирт ҳамда нам салфеткалар тарқатилди. Шунингдек, Қизил ярим ой жамияти туман бўлинмаси ижрочи директори Шоҳиста Маткаримова кўчада юрмасдан, уйда қолиш билан касалликни енгиш мумкинлиги, санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш, карантин қоидаларига риоя этиш лозимлигини таъкидлади.