Қўшкўпир туманида корхона ва ташкилотлар фаолиятини умумий таьрифи
Барчамизга маълумки, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартибини тубдан такомиллаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш асосида уларнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида бевосита мулоқот қилмайдиган шаклларидан фойдаланишни жадал рағбатлантирилмоқда.
Бугунги кунда ушбу борада қонунчиликда муҳим қарорлар қабул қилиниб, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартибини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплекси маъқулланиб, ушбу чора-тадбирларда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич ишлаб чиқилиб хаётга тадбиқ қилинмоқда.
Амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жамиятимизда рўй бераётган муҳим ўзгаришлар тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз фаолиятларини мустақил бошлашига ва бизнесини ривожлантиришига муҳим пойдевор бўлади.
Бу ўз навбатида, тадбиркорларнинг ва мамлакатимизга кириб келаётган инвестицияларни янада кўпайишига ва айни дамда қўшимча иш ўринларини вужудга келишига, фуқароларнинг турмуш даражасини янада оширишига хизмат қилади.
Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 1628 тага етди, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33,2 % ошган ва фаолият кўрсатаётганлари сони эса 1549 тани ташкил қилди бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 380 тага ёки 32,5 % га ошган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий қисми қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 17,7 %), савдо (25,7 %), саноат (18,5 %) соҳаларига тўғри келади.