Коронавирус - ўқувчилар билим олишига тўсиқ бўлолмайди
Ўқитувчи: (2-мактаб ўқитувчиси: Ленинза Қурбонбоева) Азиз ўқувчилар бугун сиз билан технология фанидан турли хил шаклга эга бўлган буюмларни ясаймиз. Бунинг учун эса...
Ўқитувчи: Баракалла Умиджон! Сенда қобилият, истеъдод бор. Буни эса биргаликда юзага чиқарамиз.
Ушбу дарс жараёни ўқув муассасада эмас, балки масофавий онлайн ўқитиш усули орқали амалга ошириляпти. Бу бежиз эмас. Коронавирус касаллигини тарқалиши ва юқишини олдини олиш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида бугун ўқувчилар бекор қолаётгани йўқ. Улар уйда ўтириб бўлса ҳам жадвал асосида киритилган барча дарсликлардаги мавзуларни онлайн тартибда ўрганмоқдалар. Ўқувчилар адабиёт фанидан ёд олган шеърларини, математика фанидан бажарган амалларини ўқитувчиларга тақдим қилиб бормоқдалар. Ўқитувчилар эса масофадан туриб текшириб, баҳоламоқдалар.
Мактабда ДТМ нинг СААТ дастури ўрнатилган бўлиб, ушбу дастур ўз ичига 7 мингдан зиёд тест саволларини қамраб олган. Бу тест саволлар ҳам 11-синф ўқувчилари танлаган йўналишлари орқали фанлар кесимида ҳар куни тақдим қилиб борилмоқда.
Шунингдек, ушбу жараёнлар бошқа мактабларда ҳам давом этмоқда.
9-мактаб ўқувчилари ҳам онлайн ўқитиш тизимида фаол ҳаракат қилмоқдалар. Бошланғич синф ўқитувчиси Барчиной Боғбекова ўқувчиларни дарсни вақтида яхши ўзлаштириб олиши, уларга муккаммал билим бериши йўлида ўқувчилар билан доимий алоқада бўлиб келмоқда. Дарвоқе, масофавий ўқитиш тизимида нафақат ўқувчилар, балки уларнинг ота-оналари ҳам фаолдирлар.