Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмасида жами беморлар учун 342 та ўрин мавжуд. Бугунги кунда яна қўшимча тарзда ЮКБ дан 25 та ўрин, Реаблитация бўлимидан эса 20 та захира ўрин яратилди.
Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар учун 63 турдаги дори-дармонлар зарурлиги аниқланди.
Бу бўйича беморларни даволаш учун ТТБ да дори-дармонлар захираси яратилган бўлиб, қўшимча захира учун 3,4 млрд сўмлик дори-дармонлар воситаларига эҳтиёж туғилиши ҳисоб-китоб қилинди.
Ушбу маблағлар инқирозга қарши жамғарма ва туман бюджетидан амалга оширилади.
Мурожаатлар учун CaII маркази ташкил килинган бўлиб, 32-98-299 ва 32-98-136 телефон рақамлари орқали боғланишлари мумкин.
Туманда 195 нафар карантинга олинган фуқаролар бўлиб, 28 нафар фуқаро касалликни асоратсиз кечиши билан уй шароитида даволанмоқда.
Аҳоли мурожаатларини қабул қилиш бўйича 4 та мобил гуруҳлар ташкил қилинди. Тез тиббий ёрдам ва масъул ходимлар учун 31 та мобил телефон аппаратлари олиб келинди ва фуқаролар мурожаатлари бу орқали қабул қилинмоқда.
Қўшкўпир туманига кириб-чиқадиган чегара постларига 150 та дезинфекция туннеллари ўрнатилди.
Жами 50 та маҳаллага ва 20 та идора – ташкилотларига қўшимча 70 та тана ҳароратини тезлик билан ўлчаш воситалари етказиб берилди.
Даволанувчилар учун қўшимча шарт-шароитлар яратилди. Яъни, ТТБда 25 та ўринга марказлашган кислород етказиб бериш мосламаси ўрнатилди ва 10 та қўшимча кислород баллонлари билан таъминланди.
Ҳурматли фуқаролар! Биз сиз билан биргамиз. Бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжихатликда ҳаракат қилсак, бугунги синовли кунларни албатта, енгамиз.