Қуёнчилик сердаромат ва камхаражат соҳа.

Қуёнчилик сердаромат ва камхаражат соҳа. Қўшкўпир тумани МЧЖ шаклидаги «Кенагас қуён савдо” агрофирмаси ҳам ўз иш фаолиятини бошлаганига кўп бўлгани йўқ, бироқ бугунги кунда имкониятини кенгайтирганини таъкидлаш ўринлидир.

Қуёнчиликни ривожлантиришга, бир сўз билан айтганда камбағалчиликка барҳам беришга қаратилган ушбу қуёнчилик комплекси лойиҳаси доирасида кўплаб ишлар амалга оширилиши белгиланган эди. 200 млн сўм кредит ҳамда корхона ўз маблағи ҳисобидан 800 млн сўм эвазига йилига 95,0 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда. 048 гектар майдонга қурилган объект ўз ичига 2000 та она қуённи қамраб олгани билан аҳамиятлидир. Эндиликда уларнинг сонини кўпайтириш ҳамда улардан нафақат гўшт маҳсулотлари, балки кийим-кечаклар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.


Қиймати 1 млрд сўмлик лойиҳа асосида иш бошлаган ушбу агрофирмада бугунги кунда кўплаб ёшлар иш билан таъминланаётган бўлса, эндиликда уларнинг сафи янада кенгаяди.


ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари