Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Президент Қарори
Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Президент Қарори эълон қилинди
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль – сешанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2021 йил 20 июль куни Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди.
(https://president.uz/uz/lists/view/4474)Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ПФ–6222-сон Фармони билан 2021 йил 21–22 июль кунлари ҳам дам олиш кунлари сифатида белгиланган.