Қўшкўпир ТТБ га махсус кийимлар етказиб берилмоқда

Коронавирус инфекцияси юқиши ҳамда тарқалишининг олдини олиш мақсадида барча фидокорона замон қаҳрамонлари сингари бугун фидоий тикувчиларимиз ҳам барча қоидаларга амал қилган ҳолда ўз қаҳрамонликларини кўрсатмоқдалар.

Қўшкўпир туманидаги тикувчиликка ихтисослаштирилган “Файз” хусусий корхонаси ходимлари ҳам айни вақтда тумандаги марказий шифохона ходимларига инфекциядан ҳимояловчи махсус кийимлар, ниқоблар тикиб етказиб бермоқдалар.

-Коронавирус пандемиясини бутунлай йўқ қилиш учун биз ҳам четда қараб турмаймиз,-дейди “Файз” хусусий корхонаси раҳбари Гавҳар Матназарова. - Бор куч-қувватимизни сафарбар этган ҳолда шифокорларимизни инфекция юқишидан асровчи махсус кийимлар, қўлқоп, бош ва оёқ кийимлар билан таъминлашни мақсад қилдик. Биз олижаноб ва меҳрибон халқмиз, насиб қилса, бу кунлар ҳам ўтиб кетади. Мен ишонаманки, тез фурсатларда, барчасини бирга, баҳамжиҳат енгамиз.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари