Қўшкўпир туман Фавқулодда вазиятлар бўлими огохлантиради ! !
Қўшкўпир туман Фавқулодда вазиятлар бўлими огохлантиради ! ! ! Ис газидан заҳарланган беморга тиббий ёрдам кўрсатишни биласизми ? ? ?
- Ис газидан заҳарланган инсонга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш лозим. Жабрланувчини тезроқ тоза ҳавога олиб чиқиш, нафас олишни енгиллаштириш – нафас йўлларини тозалаш, кийимларини ечиш, тилни орқага кетиб қолишини олдини олиш учун беморни ёнбошлаб ётқизиш зарур.
- Нафасни стимуллаш, кўкрак қафасини артиш, оёқ ва қўлларни иситиш, тез тиббий ёрдам чақириш лозим. Ҳатто, бемор кўринишидан қониқарли аҳволда бўлса ҳам шифокор кўригидан ўтиши шарт.
- Заҳарланишда ўз вақтида бошланган даволаш муолажалари асоратлар ва ўлим хавфини камайишига ёрдам беради.
- Оғир даража заҳарланиш ҳолатларида жабрланувчига реанимацион чора-тадбирлар ўтказилади – тиббиёт ходимлари келгунига қадар оғиздан-оғизга нафас, юрак ёпиқ массажи олиб борилади.
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ