Қўшкўпир туман Кенгашининг еттинчи сессияси бўлиб ўтди
Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг навбатдаги еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман ҳокими ва ўринбосарлари, депутатлар, ОАВ ходимлари қатнашдилар. Сессияга Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов раислик қилди.
Кун тартибида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини бир йил давомида узлуксиз таъминлаш, ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш, маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича қилиниши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.
Шундан сўнг туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилбек Артиқов, тўртинчи сектор раҳбари Шерзод Бердиев, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Даврон Ўрозметовларнинг кун тартибидаги масалалар юзасидан маърузалари тингланди.
Депутатлардан О. Раҳимова, М. Тангрибергановлар ўз фикрларини билдирдилар. Сессия якунида муҳокама қилинган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.