Қўшкўпир туман ҳокимининг аҳолига МУРОЖААТИ

Қўшкўпир  тумани ҳокими Ж.Рахимовнинг туманда 2020 йилда қилинган ишлар ва 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган  ислоҳотлар бўйича туман Кенгаши депутатлари 
ва туман фаолларига

М У Р О Ж А А Т И

 

Ассалому-алайкум, Ҳурматли депутатлар ва туманимиз фаоллари, қадрли юртдошлар!

2020 йилда туманимизда амалга оширилган кўпгина ишлар тарихга муҳрланиб, келгуси йилда нималарга эътибор қаратишимизни белгилаб кўрсатмоқда. Шу боис, бугун сизлар билан биргаликда  2020 йилда бажарилган ишларни сарҳисоб қилиб, келгуси 2021 йилда туманни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб олишимиз лозим.

Албатта шуни яхши билишимиз керакки, олдимизда узоқ ва машаққатли йўл турибди. Барчамиз жипслашиб, тинимсиз ўқиб-ўргансак, ишимизни мукаммал ва унумли бажарсак, замонавий билимларни эгаллаб, ўзимизни аямасдан олдинга интилсак, албатта, муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, ҳаётимиз ва жамиятимиз ўзгаради.

Бугунги кун ўзининг мазмун-моҳияти билан бизнинг барчамиз учун алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, бугун жорий йил давомида Муҳтарам Президентимиз томонидан олдимизга қўйилган улуғвор вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича Сиз, ҳурматли туманимиз фаоллари билан биргаликда амалга оширган ишларимизни сарҳисоб қиламиз, шунингдек, келгуси йил олдимизда турган вазифаларни белгилаб оламиз.

Туманда барча соҳаларда бу йил оғир ва синовли келишига қарамасдан ижобий натижаларга эришили.

Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш бўйича жорий йилнинг 11 ойлигида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Қўшкўпир туманида 405 та янги тадбиркорлик субъектлари очилиб, 1916 та янги иш ўрни яратилди. Жами субъектлар сони 1381 тага етди.

Натижада жорий йилнинг ўтган даврида саноат махсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 106,0 фоизга, ҳудудий саноат махсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 100,5 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 105,0 фоизга ўсиб, иқтисодий ўсиш суръатлари таъминланди. 

Охирги 3 йил мобайнида ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш учун бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди, шунингдек иқтисодиётни ривожлантиришга халақит бераётган чекловлар бекор қилинди.

Ҳозирги даврда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омил ҳисобланади. Кейинги йилларда ушбу соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган фармон ва қарорлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кенг имкониятлар яратди.

Туманимизда жорий йил 1 январ ҳолатига 976 та кичик бизнес субъектлари мавжуд бўлиб, ўтган 11 ой мабойнида 411 таси янгидан ташкил қилниб, бугунги кунда жами кичик бизнес субъектлари сони 1 381 тани ташкил қилди. Йил бошига нисбатан 405 тага кўпайган.

Шунингдек, туманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13-март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи 2020-2022 йилларда ижтимоий иқтисодий ривожлантириш Давлат дастури доирасида туманимизда 225 та лойиҳаларга 760,4 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштириб, янгидан 1916 та иш ўринлари яратиб, булар ҳисобига бюджетга 22 млрд сўмлик солиқ тушумлари тушириш бўйича вазифаларни белгилаб олган эдик.

Бугунги кунга қадар ушбу лойиҳалардан 131 таси амалга оширилди, уларга 213 млрд 100 млн сўмга яқин инвестициялар ўзлаштирилди ва янгидан 455 та иш ўринлари яратилди. Натижада ушбу корхоналар томонидан бюджетга 14 млрд 400 млн сўмга яқин солиқлар ундирилди.

Булардан ташқари туманни “яшил” худудга айлантириш бўйича “Йўл харита”си ишлаб чиқилди. Хусусан, “Йўл харита”ларда барча кўрсаткичларни 2020 йил якуни ва 2021 йилнинг иккинчи ярим йиллиги билан 30 фоизга ошириб бажаришни белгилаб олдик.

2020 йил якуни билан саноат маҳсулотлари ҳажми 220 млрд 8 млн сўмни ташкил қилиб, 106.0 фоизга, халқ  истеъмол товарлари 81 млрд 800 млн сўмни 100.1 фоиз, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1388 млрд 400 млн  сўмни 103.9 фоиз, қурилиш ишлари ҳажми 172  млрд сўмни 105,0 фоиз, инвестициялар ҳажми 341 млрд 5 млн сўмни 100.2 фоиз, чакана савдо ҳажми 413 млрд 100 млн сўмни 100,6 фоиз ҳамда жами хизматлар 281млрд 900 млн  сўмни 107.0 фоиз ўсиш кутилмоқда. Аҳоли жон бошига нисбатан саноат 1283,7 минг сўм, халк истеъмол моллари 475,6 минг сўм, қишлоқ хўжалиги 8072,2 минг сўм, инвестиция хажми 1985,5 минг сўм, чакана савдо 2402 минг сўм, хизмат кўрсатиш 1638,7 минг сўмни ташкил қилади.

Тумандаги тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил январь-ноябрь ойларида жами 243 млрд 200 млн сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Жумладан, саноат соҳасига 18 млрд 300 млн сўм, қишлоқ хўжалигига 140 млрд 500 млн сўм, савдо ва умумий овқатланишга          15 млрд 100 млн сўм, қурилиш соҳасига 9 млрд 900 млн сўм, хизматларга         19 млрд 400 млн сўм, транспорт ва алоқа тармоғига 1 млрд,100 млн сўм ва бошқа соҳаларга 38 млрд 900 млн сўм кредит маблағлари ажратилди.

Жорий йилда туман  тижорат банклари томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 1 минг 77 нафар  тадбиркор ва фуқароларга 22 млрд 400 млн сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди ва 1226 нафар янги иш ўринлари яратилди. Жумладан,  “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида 935 та тадбиркорлик субъектларига 18 млрд 2 млн сўм, “Хотин қизларни қўллаб қувватлаш” дастури доирасида 15 та тадбиркорлик субъектларига 432,3 млн сўм,  Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 43 та тадбиркорлик субъектларига 435,0 млн.сўм, “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида 9 та тадбиркорлик субъектларига 1035,0 млн сўм, “Хунармандчиликни ривожлантириш” дастури доирасида 66 та тадбиркорлик субъектларга 2 млрд 100 млн сўм, “Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш” дастур доирасида 2 та тадиркорлик субъектларига 60 млн сўм, “Бандликка кўмаклашиш” дастур доирасида 7 та тадбиркорлик субъектларига 222,3 млн сўм кредит маблағлари ажратилган.

Бугунги кунда сервис ва хизматлар соҳаси иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади.

Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш сиёсатини амалга ошириш, мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришни рағбатлантириш ҳисобига ижобий натижаларга эришилди.

Йил якуни билан эса 281 млрд 900 млн сўмлик  хизматлар кўрсатилиши ёки ўтган йилга нисбатан 107,0 фоизга ошириб бажарилиши кутилмоқда.

Шунингдек, маҳалла марказларида аҳоли эҳтиёжи учун кўрсатилиши мажбурий бўлган тавсия этилаётган намунавий хизмат турлари рўйхати асосида маҳаллалар кесимида мавжуд хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини хатловдан ўтказган ҳолда, етишмайдиган хизмат турлари бўйича хизмат кўрсатиш шахобчаларини жойлаштириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилди.

Хизматлар бўйича 2020-2022 йилларда 624 млрд 100 млн сўмлик 152 та лойиҳани амалга ошириш, 861 та иш ўринлари яратиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилган.

Бугунги кунга қадар 61 та лойиҳа амалга оширилиб, уларга
153 млрд 400 млн сўмлик  инвестиция маблағлари киритилди,
349 та иш ўринлари яратилди.

Бундан ташқари, Президентимизнинг ПҚ-4752-сонли “Хизмат соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 30 та лойиҳага 2 млрд 500 млн сўмдан ортиқ имтиёзли кредитлар ажратилди ва янгидан 39 та иш ўринлари яратилди.

Ажратилган кредитларнинг 11 фоизи аёл тадбиркорларга ҳамда 17 фоизи ёш тадбиркорларга ажратилган.

Ҳисобот даврида жами  413 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил қилиниб, белгиланган прогноз кўрсаткичи 137,0 фоизга бажарилди.

Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида 2020 йил январь-ноябрь ойларида жами 217 та лойиҳаларни ишга туширилиши натижада 1214 та янги иш ўрни яратиши белгиланган бўлиб, амалда 276 та лойиҳа ишга туширилди ва натижада 721 млрд 600 млн сўм инвестициялар ўзлаштирилди ҳамда 1365 та янги иш ўринлари яратилди.

Шундан, саноат йўналишида 98 млрд 9 млн сўмлик 52 та лойиҳа ишга туширилди ва ушбу лойихаларда 376 та янги иш ўринлари яратилди, хизмат кўрсатиш йўналишида 166 млрд 400 млн сўмлик 73 та лойиҳа ишга туширилди ва ушбу лойихаларда 380 та янги иш ўринлари яратилди, қишлоқ хўжалиги йўналишида 456 млрд 300 млн сўмлик 147 та лойиҳа ишга туширилди ва ушбу лойиҳаларда 599 та янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан, туманимизда ўз фаолиятини янгидан бошлаган корхоналар ҳам ҳозирги кунда ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда.

Жумладан, “Қўшкўпир текс” МЧЖ томонидан “Тикув маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” лойиҳасини амалга оширилиб 2 млрд 100 млн сўм инвестиция ўзлаштириш натижасида 230 та янги иш ўрни яратилди.

“ҚЎШКЎПИР ПАРРАНДА КЛАСТЕР” МЧЖ томонидан
“Товуқ гўшти ва тухум маҳсулотларини етказиб бериш” лойиҳасини амалга оширилиб 34,0 млрд сўм инвестиция ўзлаштириш натижасида 80 та янги иш ўрни яратилди. “Хайрабод барака” оилавий корхонаси томонидан “Тикув маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” лойиҳасини амалга оширилиб 1 млрд 300 млн сўм инвестиция ўзлаштириш натижасида 50 та янги иш ўрни яратилди.

“XAMKOR TEKSTIL IDEAL” МЧЖ томонидан “Тикув трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга оширилиб 1 млрд 300 млн сўм инвестиция ўзлаштириш натижасида 30 та янги иш ўрни яратилди. “Эргаш дурадгор” хусусий корхонаси томонидан “Темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришлойиҳасини амалга оширилиб
1 млрд 800 млн сўм инвестиция ўзлаштириш натижасида 10 та янги иш ўрни яратилди.

Ҳурматли депутатлар, туманимиз фаоллари!

Бўш турган хамда фойдаланилмаётган ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида туманимизда хатлов ўтказилди. Туманда ўтказилган хатлов натижасида 243 та бўш турган объектлар аниқланди. Ушбу объектлардан 7 та давлат мулки объектлари хамда 236 та хусусий мулкчилик шаклидаги объектлар бўлиб, самарали фойдаланиш мақсадида олиб борилган чора тадбирлар натижасида жами 21 млрд 328 млн сўм инвестиция ўзлаштириш ҳисобига 112 та лойиҳалар амалга оширилган ҳамда 262 та янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, туманда 246 та бўш ер участкаларида 9,24 гектар ер аниқланган, шундан 178 та бўш ер участкасидаги 7,51 гектар ер майдони е-аукцион савдоларига чиқарилди, 85 та ер участкасида 2,23 гектар сотувга қўйилган.

Бугунги кунда e-auksion тизимида сотувга қўйилган ер майдонлардан 89 таси яъни, 5,21 гектари 797,7 млн сўмга тадбиркорларга сотилди.

Туманда тадбиркорлик соҳасида ҳам қилиши лозим бўлган ишларимиз жуда кўп.  Бугунги кунда туманда рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектларининг 250 таси фаолият юритмасдан келмоқда.

Фаолиятини тўхтатган 250 та юридик шахсларнинг
38 таси уч йилдан ортиқ вақтдан буён ишламаётган бўлса, 83 таси, яъни 41 фоизи 3 йилгача бўлган даврда фаолият кўрсатмасдан келмоқда.

Йил бошидан 229 та фаолият юритмаётган кичик бизнес субъектларининг фаолияти қайта тикланди.

Туманда 2020 йил 1 декабрь ҳолатига жами фолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари 1 минг 387 тани ташкил қилиб, уларнинг яшовчанлик даври 1 йилгача бўлган хўжалик юритувчи субъектлар сони 376 тани ёки 29,4 фоизни ташкил қилади. Шунингдек, 1 йилдан 3 йилгача бўлган хўжалик юритувчи субъектлар сони 251 тани, 3 йилдан 5 йилгача бўлган хўжалик юритувчи субъектлар сони 226 тани,  5 йилдан 10 йилгача бўлган хўжалик юритувчи субъектлар сони 126 тани, 10 йилдан ортиқ фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 131 тани ташкил қилади.

Туманда 2020 йил 1 декабрь ҳолатига тўғридан-тўғри инвестциялар 6,9 млн  долларни ташкил қилади.

Шунингдек, Япония халқаро агентлиги маблағлари ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган 11 та лойиҳалар туманда 8,5 млн долларни ташкил қилиб, ҳозирги кунда 5,9 млн долларлик 8 та лойиҳа тўлиқ молиялаштирилган. Бугунги кунда ушбу корхоналар томонидан ускуналарни олиб келиш ишлари бажарилмоқда. 3 та лойиха агентликда кўриб чиқилмоқда.

Туманимиз ахлининг фидокорона меҳнати билан бу йил салмоқли натижаларга эришдик. Барча соҳалардаги ижобий натижалар қаторида инвестициялар ҳажми ҳам сезиларли даражада ошди.

 

2020 йилнинг 11 ойлик мобайнида 6,9 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан  174 фоиз ўсишга эришилди. Ушбу жалб қилинган хорижий инвестициялар натижасида қиймати  6,9 млн. АҚШ долларлик   12 та лойиха доирасида 125 та ишчи ўрни яратилди.

Шунингдек, Туманда 2020 йил учун 7,6 млн. АҚШ доллар миқдорида экспорт прогнози режаси 7,9 млн. АҚШ долларга, яъни 104 фоизга бажарилган ва 2019 йилга нисбатан 233 фоиз ўсишни ташкил қилади.

             2020 йил якуни ва 2021 йил май ойигача озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш  бўйича туманда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Туман аҳолиси учун 2020 йил октябрдан 2021 йил майгача бўлган даврга қадар аҳоли истеъмоли учун қуйидаги маҳсулотларга талаб ҳисоб-китоб қилинди.  Жумладан, мол ва қўй гўшти 3,2 минг тонна,  парранда гўшти 1,7 минг тонна,  балиқ 0,8 минг тонна,  картошка 6,0 минг тонна,  гуруч 1,1 минг тонна,  ун 8,9 минг тонна,  шакар 1,3 минг тонна,  тухум 23,8 млн дона,  ўсимлик ёғи 1,0 минг тонна,  пиёз 0,8 минг тонна, сабзи 2,2 минг тонна сабзи маҳсулотига талаб мавжуд.

Туман аҳолисига қиш-баҳор мавсумида мавжуд эҳтиёжларидан ташқари жами 4480 тонна маҳсулот зарур бўлади. Шундан, картошка  1831 тонна, пиёз 912 тонна, сабзи 820 тонна, гуруч 916 тонна зарур бўлади. Амалда 10 декабр ҳолатига жами 4950 тонна шундан, 1832 тонна картошка, 912 тонна пиёз, 1110 тонна пиёз, 1111 тонна сабзи маҳсулотлари захира қилинди.

 

 

 

Шунингдек, туманда электрь энергияси таъминотини яхшилаш борасида 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида 28,1 км. электр узатиш тармоқлари ва 16 та трансформатор пунктлари реконструкция қилинди ва 40,2 км. электр узатиш тармоқлари ва 28 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди.

Тумандаги аҳоли хонадонларига 2021 йилнинг 1 февралига қадар 32478 та электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос бўлган электр ҳисоблагичлар ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача 17219 та электр ҳисоблагичлар ўрнатилди.

2021 йилда 30,3 км. электр узатиш тармоқлари ва 14 та трансформатор пунктларини реконструкция қилиш ва янгидан қуриш ишлари режалаштирилган.

Газ билан таъминлаш туман бўйича жами истеъмолчилар сони 31635тани, шундан 21517та табиий газ, 10118 та суюлтирилган газдан фойдаланувчи истеъмолчилар ташкил этади.

Шунингдек, “Ўзбеккўмир” АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиалини Қўшкўпир туман кўмир омбори мавжуд бўлиб, 2020 йилда туманга 8 738 тонна кўмир тарқатиш режалаштирилган. Ҳозирги кунга қадар аҳолига  5860 тонна кўмир тарқатилган.

Туманимиз шаҳру қишлоқларини обод қилиш ва замонавий кўринишга келтириш муҳим вазифаларимиздан биридир. 2020 йилда “Обод ҳудуд” дастурига асосан тумандаги 50 та маҳаллаларда биттадан кўчаларни замонавий қиёфага келтириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, хонадонларнинг фасад қисмлари ва ички қисмларини таъмирлаш ишлари бажарилди.

 

Эндиликда олдимизда бажаришимиз лозим бўлган асосий ва муҳим бўлган вазифалар турибди.

Жумладан, декабрь ойларида 9 та янги тадбиркорлик субъектини ташкил этиш, йил якунига қадар 8 та корхона фаолиятини қайта тиклаш ишлари кўндаланг турибди. Туманимизда 31,0 мингта хонадонда 172,0 минг нафар аҳоли истиқомат қилса, хатлов натижасидан 1670 та оиланинг аъзолари “Темир дафтар” га киритилди. “Темир дафтар” га киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича ишларимизни 746 нафар ишсизларнинг 722 нафари ишга жойлаштирилиб доимий даромад манбаига эга бўлганликлари сабабли, 1341 та оила “Темир дафтар” дан чиқди ва қолганларини ҳам доимий даромад манбаига эга қилган ҳолда чиқарилишини таъминлашимиз зарур.    

Бундан ташқари, яна бир оғриқли нуқталаримиздан бири ҳозирги кунда хорижда юрган юртдошларимизга шу ерни ўзида муносиб иш билан таъминлаш хисобланади.

“Темир” дафтарга киритилган ёшлар ва аёллар, хорижда юрган мигрантларни иш балан таъминлаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича маҳалла ихтисослашуви аниқланди ва бу йўналишни ривожлантириш тадбирлари ишлаб чиқилди. Туманимизда 50 та маҳаллада 80 та ўсиш нуқталари қилиб қуйидагилар белгилаб олинди, 6 та маҳалла асаларичилик, 2 та маҳалла қуёнчилик, 10 та маҳалла боғдорчилик, 5 та маҳалла иссиқхона, 41 та маҳалла паррандачилик, 1 та маҳалла қишлоқ хўжалиги, 2 та маҳалла хунармандчилик ва қолган 13 та маҳалла чорвачилик ихтисослашиши аниқланди.

 

 

Куни кеча республика ишчи гурухи билан биргаликда биринчи навбатда маҳаллаларимиз таснифлаб чиқилди ва унга кўра 13 та маҳалла қониқарли, 26 та маҳалла  ўрта, 11 та маҳалла паст даражада ривожланганлиги аниқ бўлди.

Жумладан, ижтимоий соҳа объектларининг ҳолати ўрганилди ва муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Туманимизда  17 та махалла мактабгача таълим муассасалари ҳолати, 9 та махалла мактаблар ҳолати, 32 та махалла соғлиқни сақлаш тизими ҳолати, 12 та махалла спорт объектлари ҳолати даражаси паст эканлиги аниқланди.

Муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳолати даражадаси паст махаллалар ўрганилди ва муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Туманимизда 14 та махалла ичимлик сув билан таъминланлик даражаси, 15 та махалла ички автомобиль йўллари ҳолати, 3 та махалла электр энергияси таъминоти, 10 та махалла табиий газ таъминоти, 7 та махалла аҳоли таморқаларнинг сув билан таъминоти даражаси паст эканлиги аниқланди.

Мазкур тадбиркорлик йўналишларини (драйвер) йўлга қўйиш учун маҳаллаларимиздан чиққан 174 тадбиркорлар жалб қилинди ва улар 9174 та хонадонга бириктирилди.

Келаси 2021 йилда маҳаллаларимизда ҳолати ёмон 17 та ижтимоий соҳа объектлари 35 та коммунал тармоқларини таъмирлашимиз, 2 та давлат хусисий шерикчилик асосида МТМ ташкил қилиш, 1 та умумтаълим мактаби мукаммал таъмирлаш, 1 та мактабнинг спорт залини қилиш реконструкция, 5 та махаллада 9,6 км тупроқ йўлларга тош ётқизиш, 4 та махаллада 5,2 км асфальт ётқизиш, 6 та махаллада 60 км ичимлик суви тармоғи ўтказиш ишлари амалга оширилади. 

Қолаверса, 14 та трансформатор, 42,3 км электр тармоқлари янгиланади ва қолган объектлар бўйича 2022-2023 йилда кўпгина ижобий ишлар амалга оширилади.

Шунингдек, 50 та маҳаллаларимизда 80 та йўналишлар бўйича ривожлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди ва махаллаларнинг турмуш шароитини яхшилаш юзасидан ишлар амалга оширилади.

Қўшкўпир тумани бўйича текстиль ва тўқимачилик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва паррандачилик йўналишлари ўсиш нуқтаси (драйвер) қилиб белгилаб олинди.

Текстиль ва тўқимачилик бўйича туманда 10180 гектар майдонда 29520 тонна пахта етиштирилади.

2020 йил март ойида туманимизда “WBM QO’SHKO’PIR CLASTER” МЧЖ пахтачилик кластери ташкил қилинди. 2021 йил инвестиция дастури доирасида ушбу кластер негизида умумий қиймати 500 млрд.сўмлик йилига 12 минг тонна ип-калава ва қиймати 43,6 млрд.сўмлик йилига 4,6 млн дона тайёр трикотаж махсулотлари ишлаб чиқариладиган тикувчилик цеҳи ташкил қилиш лойиҳаси амалга оширилади. Натижада, 1100 та янги иш ўринлари яратилади, экспорт хажми 24 млн долларни ташкил қилади ва бюджетга 32,1 млрд.сўм тушум таъминланади.

Шунингдек, WBM QO’SHKO’PIR CLASTER” МЧЖ томонидан қиймати 68,6 млрд.сўмлик йилига 7 минг тонна ёғ-мой махсулотлари ишлаб чиқариш лойихаси натижасида 240 та янги иш ўринлари яратилади, 3,2 млн.доллар экспорт қилинади ва 20 млрд.сўм бюджет тушуми таъминади.

Ушбу лойиҳаларни ишга тушиши натижасида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”даги 850 та ёшлар ва аёллар бандлиги таъминланади.

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 2021 йил инвестиция дастури учун қиймати 77,9 млрд.сўмлик 8 та ўрта лойиҳалар шакллантирилди. Ушбу лойиҳаларни ишга тушиши натижасида 104 та янги иш ўринлари яратилади, йилига 132 млрд.сўмлик қўшилган қийматли махсулотлар ишлаб чиқарилади, бюджетга 10,5 млрд.сўм тушум таъминланади.

“Худудгаз Хоразм газ тахминоти” га қарашли бўлган кўп йиллардан буён бўш ётган 4.8 гектар ер  майдони ва бўш ётган бинолар негизида фақат қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 32 та лотларга бўлиб берилди. Энди қиладиган ишимиз салоҳиятли тадбиркорларни жалб қилишимиз зарур.

Паррандачилик бўйича туманда йиллик қуввати 4060 тонна  лойиҳа қиймати 50,6 млрд.сўм бўлган паррандачилик кластери ташкил этиш этилган. 2021 йил инвестиция дастури учун қиймати 8,8 млрд.сўмлик 2 та 15 иш ўринли янги лойиҳалар шакллантирилди.

Шунингдек, 2021 йил учун қиймати 888,5 млрд.сўмлик 1729 иш ўринли 57 та,жумладан, Саноат – 18 та лойиҳа 750,6 млрд.сўмлик 1488 та иш ўрин, Хизмат - 14 та лойиҳа 36,8 млрд.сўмлик 60 иш ўрин,Қишлоқ хўжалиги -  25 та лойиҳа 100,9 млрд.сўмлик 181 иш ўринли лойиҳалар шакллантирилди.

Лойихаларни ишга тушишидан кутилаётган натижа йилига 572 млрд.сўмлик қўшилган қийматли маҳсулот ва хизматлар яратилади, 31,2 млн. доллар экспорт амалга оширилади, бюджетга 82 млрд. сўм тушум таъминланади.

Тумандаги ичимлик суви билан таъминланиш даражаси паст бўлган ҳудудлардаги 6 та умумтаълим мактабларига ичимлик сувини тозалаш ускуналари ўрнатилди.

Битта давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, фойдаланишга топширилди. Республика аҳамиятидаги 4р163 “Боғот қ – Янгиариқ қ. – Хива ш. – Қўшкўпир қ. – Қўшкўпир ш. – Гурлан ш.” автомобиль йўлининг 65,4 км. ва 74,8 км. даги 2 та кўприк мукаммал таъмирланди. Туманда жойлашган 49093-сонли ҳарбий қисм биноси рекострукция қилинди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тумандаги “Қирғоқ бўйи” маҳалласида 5 та 4 қаватли янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича кўп хонадонли арзон уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилди ва 120 та оила уй-жой билан таъминланди.

Шунингдек, тижорат уйларини ташкил этиш мақсадида тадбиркорлик субъектларига 2 та кўп хонадонли уйлар қуриш учун ер майдонлари ажратиб берилган бўлиб, жорий йилда 1 та 4 қаватли уйларнинг қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Асосий мақсадимиз, “Темир дафтарга” тушган оилаларга фақат озиқ-овқатлар бериш эмас, уларнинг ишсиз бўлган оила аъзоларини иш билан таъминлаб, шу орқали мухтожликдан чиқариш ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, 4 та секторларга 15-17 кишидан иборат иқтисодий комплекс ходимларидан  ишчи гуруҳлар тузилиб, уларга               42 нафар иқтисодий комплекс ходимлари бириктирилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Темир дафтар”га киритилган 956 нафар ёки жами оилаларнинг 95,2 фоизини бандлигини таъминланди. Бундан ташқари, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан
20,0 млн.сўмлик маблағлар молиялаштирилиб, 32 хонадонга                      25 бошдан жами 800 бош парранда етказиб берилди.

 

 

42 та чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари томонидан 100 та камбағал оилаларга 1 бош қорамолдан (соғин сигир) етказиб бериш режалаштирилиб, бугунги кун ҳолатига 51 та хонадонга 51 та қорамоллар бузоғи билан етказилди. Имтиёзли кредит асосида 11 та кам таъминланган оилаларга 110 та қўён берилди. 107 та камбағал оилаларга такрорий майдонлардан 21.4 гектар ер майдонлари ажратиб берилди.

Шунингдек, 65 та кам таъминланган, “темир дафтар”га киритилган оилаларга енгил типдаги иссиқхона қуриши, шахсий ва дала томорқасида экишга уруғлар ва кўчатлар ҳамда суғориш воситалари харид қилишга 144,9 млн. сўм субсидия берилиши натижасида ушбу оилалардаги ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

2020 йил декабр ҳолатига 1168 та оила бугунги кундаги даромади эҳтиёжи учун етарли бўлганлиги сабабли “Темир дафтар”даги эхтиёжмандлар рўйхатидан чиқарилди. Йил якунига қадар “Темир дафтар”да қолган 364 та оилаларни камбағаллик рўйхатидан чиқариш чоралари кўрилмода.

 Аҳоли бандлини таъминлаш бугун ҳар биримизнинг олдимизда турган муҳим вазифалардан биридир.  Туманда ишсиз, четга ишлашга кета олмаган ва қайтиб келган фуқароларни бандлиги таъминлаш бўйича маҳалла ва хонадонларга тушиб ишлаш механизми жорий қилинди. Аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун Меҳнат вазирлиги томонидан барча йўналишларга 3,1 млрд.сўм маблағ ажратилди. Бунинг натижасида 4,8 минг нафар ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминланди. 2020 йил янги иш ўринлари ташкил қилиш дастурига асосан 2032 та иш ўринлари ташкил қилиш белгиланган бўлиб, ўтган                  11 ойда 1718 та иш ўринлари ташкил қилинди.

Ҳурматли депутатлар ва фаоллар!

Бугун мурожаат ва ҳисоботимизда таъкидлаб ўтганимиздек, туманнимизда келгуси йилда халқимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш ва ижтимой-иқтисодий ривожланишини ташкил этишда, секторлар иш самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҳар бир ҳудуд раҳбарининг масъулиятини оширилиб, ҳурматли Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг тўлиқ ижросини таъминлаш чоралари кўриб борилади.

 

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ.

 

 

 

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари