Қўшкўпир тумани ИИБ бошлиғи Ўткирбек Хусаиновнинг мурожаати.

Ассалому алайкум! Ҳурматли тумандошлар! Қўшкўпир тумани 3-сектор ҳудудига кирувчи 13 та маҳаллада амалга оширилган ижобий ишлар тўғрисида ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтсам.

Қўшкўпир тумани 3-сектордаги хонадонлар сони 8778тани, аҳоли сони 45623 нафарни, (шундан аёллар сони 22176 нафарни) оилалар сони 10608 тани, ёшлар (18-30ёш) сони 35876 нафар, тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланаётган аёллар 539 тани, ногиронлиги мавжуд аёллар сони 548 тани, боқувчисини йўқотган аёллар 326 тани ташкил қилади.

 Туманнинг 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларга 26.13 км йўлга шағал ва ШПС қопламаси ётқизди. “Чаманзор” махалласи “Ш.Рашидов” ва “Беруний” кўчаларига 1.2 км узунликда асфалт ётқизилди.

Қўшкўпир тумани “Тараққиёт” маҳалласи “Умар хайём” кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг олдига болалар майдончаси қуриб берилиб фойдаланишга топширилди

“Месит” маҳалласида яшовчи фуқаро Рахимов Икромнинг яшаш хонадонига хомийлик маблағлари хисобидан полсиз 2 та хонасига етарли миқдорда тахта ва ёғоч материаллари етказиб берилди.

“Чаманзор” махалласида яшовчи фуқаро Ибадуллва Зулхумор Қадамовнанинг 1-гуруҳ ногирон фарзанди 2005 йилда туғилган Ражабов Бехруз Зафарбек ўғли даволаниш ҳаражатлари учун моддий ёрдам сифатида 35 млн сўм пулларни туман "Саховат ва кўмак" жамғармаси хисобидан олиб берилди.

Шунингдек 2023 йилннг ўтган даврида ахолининг электр энергияга бўлган эхтиёжини бартараф қилиш мақсадида 3 та янги трансформатор ўрнатилиб, 2 та трансформатор мукаммал таъмирланди, 3,5  км 10-04квт хаво линиялари реконтрукция қилинди.

Кўп қаватли уй-жойлар фондини 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш дастури ижроси, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича ҳам чора-тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, туманда 75 та кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб тумандаги “Қўшкўпир порлоқ келажак” МЧЖ бошқарув ташкилоти хизмат кўрсатиб келмоқда.

Қўшкўпир туманида бошқарув ташкилоти маблағлари ҳисобидан 5 та уйни  фасад, кириш йўлак, фрамуга ва электр шитларини жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, бугунги кун ҳолатига 6 та уйнинг, фасад, кириш йўлак ва электр шитлари жорий таъмирланди.

Тумандаги 75 та кўп квартирали уйларнинг 39 таси том қисми профнастил, 22 таси шифер ва 14 таси фольгаизол билан қопланди. Ушбу уйларнинг барчасининг том қисми ва тарновлари техник ҳолати хатловдан ўтказилди ва аниқланган камчиликлар бартараф қилинди.

 72-16-сон бўйича - Жами таъмир таълаб хонадонлар сони 167 тани, шундан, фақат том қисмини ёпиш 121 тани, таъмирланадиган якка тартибдаги уйлар 44 тани, Янгидан қуриш ва мослашмаган уйлар 2 тани ташкил қилади. Янгидан қуришга мўлжалланган 1 хонадон ҳозирги кунда фойдаланишга топширилмади (Чаманзор МФЙда яшовчи Ким Евгений Викторовичга)

2023 йилда Аҳолини ичимлик сув таъминоти” йўналиши бўйича жами бўлиб 5,4км (Довуд махалласига 3,2 км, Баратлар 2,2 км) ичимлик суви қувурлари таъмирланди.

2023 йилда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб “Хавфсиз худуд”, “Назорат”, “Тун”, “Турмуш” ва “Хонадон” махсус профилактик тадбирлари ўтказилиб, тумандаги 50 та маҳалланинг 41 тасида яъни 82 фоизида маҳалла жинояти содир этилишига йўл қўйилмади.

Умумий жиноятлар 142-142 тага тенг холатда бўлиб, жиноятларинг 53 таси 37% олди олиниши лозим бўлган жиноятларни, 89 таси 63,0%  аниқланадиган жиноятларни ташкил этди.Олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 8,6 фоизга 58-53га камайишига эришилди;

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили бўйича тумандаги 50 та маҳаллалардан 41 та маҳаллада яъни 82 фоизида жиноят содир қилинмаган, 4 та  маҳалла яъни  8 фоизи қизил”, 5 та маҳалла 10 фоизи ”сариқ тоифага киритилди.

Туманида қизил” тоифага киритилган маҳаллаларга узоқ йиллар ички ишлар идораларида самарали хизмат қилган, ҳозирги кунда ҳам ўзининг ҳаётий тажрибалари билан профилактика инспекторларига яқиндан ёрдам бера оладиган, шу маҳаллаларда яшовчи ички ишлар органларидан нафақага чиққан фахрийлар танлаб олиниб, қизил” тоифадаги 4 та маҳаллаларга маслаҳатчи мураббий қилиб бириктирилди.

Жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича ўтказилган тадбирлар давомида 79 нафар илгари судланган шахсларга маъмурий назорат ўрнатилди, 35 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган 1 нафар гиёхванликка ружу қўйган шахслар мажбурий даволаш бўлимига жойлаштирилди, 1нафар дайдиб тиламчилик қилиб юрган шахс вилоят РЭМга жойлаштирилди, 78нафар вояга етмаганлар вилоят вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди, 4 нафар вояга етмаганлар ёпиқ турдаги республика ихтисослаштирилган ўқув тарбия муассасаларига жойлаштирилди, 196 нафар тайзиқ ва зўровонликдан жабрланган аёлларга химоя ордери берилди, 1152 нафар ҳуқуқбузарлик содир қилган шахслар профилактик хисобга олиниб, 3914та фуқароларни мурожаатлари қонуний хал қилинди.

Шунингдек “ижтимоий профилактика” тизими доирасида ҳуқуқбузарлик содир этиши ёки ундан жабрланиши мумкин бўлган 3208 нафар шахслар бўйича хулосалар тузилиб, маҳалла бешлиги томонидан 1822 нафарини муаммолари ижобий хал қилинди, қолган шахсларинг муаммолари тизимли хал қилиб борилмоқда.

Судларда низолашаётган ажрим ёқасига келиб қолган
349 нафар шахслар рўйхати шакллантирилиб, зўравонликка учраган 197 нафар аёлларга ҳимоя ордерлари берилди, 85  та оилалар яраштирилди ва  62  та оилавий низолар бартараф этилди, натижада оила-турмуш муносабатлари доирасидаги жиноятлар 50 фоизга 4-2 камайди.

       Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилигини олдини олиш мақсадида Хоразм тажрибаси сифатида жорий йилнинг сентябрь ойидан “Хавфсиз болалик” Концепцияси жорий этилиб, шу асосида тумани транспорт воситалари серқатнов ҳаракатланадиган йўлларга яқин масофада жойлашган 34 та мактаблар атрофида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тезликни чеклаш бўйича “йўл белгилари” ҳамда “сунъий нотекислик”лар ўрнатилди. Шунингдек тумандаги 4-сон ва 25-сон умутаълим мактаблари олдидаги йўлларга 2 та пиёдалар учун тугмачали светофор ўрнатилди.  

    Туман  ички ишлар бўлими раҳбарларига бириктирилган 171 нафарқизил тоифадаги ёшларнинг 325  та муаммоларидан 317 таси ёки  97,5 фоизи ижобий ҳал этилди.Тумандаги мавжуд 58 та таълим муассасаларда ёшларни онгида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ватан химоячилари, мустақиллик, ички ишлар органлари ходимлари,   конституция кунлари муносабати билан “Сиз қонунни биласизми”, “Мен ҳарбий бўламан” каби мавзуларда 217 та тадбирлар ўтказилди.

Таълим муассасаларда ташкил этилган спорт, фан, саънат ва касб-хунар тўгаракларга 128 та эхтиёжманд оила фарзандлари, 56 нафар ижтимоий жихатдан хавфли ахволдаги оилаларда яшаётган ва 132 нафар профилактик хисобда турган ўқувчилар жалб қилинди, бунинг натижасида мактаб, ёшлар агентлиги томонидан ижобий тавсиялар берилиб, тузалиш йўлига ўтган 74 нафар ўқувчилар муддатидан олдин туман ИИБнинг профилактик хисобидан чиқарилди.

Таълим муассасаларда ташкил этилган мусиқа ва саънатнинг турли йўналишлари бўйича кўрик танловларга 132 нафар профилактик хисобда турган ўқувчиларнинг мусиқа ва саънатга қизиқиши бўлган 47 нафар ёшлар жалб қилиниб, малакали устозлардан таълим-тарбия олишмоқда.

    2023 йил давомида туман ИИБнинг профилактик хисобига олинган 132 нафар ўқувчилар ва 56 нафар ижтимоий жихатдан хавфли ахволдаги оилаларда яшаётган ўқувчилар вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБга қарашли Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.

      Мутассадди ташкилотлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда маҳаллаларда ўтказилган ўрганишлар давомида, 4813 нафар уюшмаган ёшларни рўйхатлари тузилиб, уларни муаммолари ва ижтимоий аҳволи ўрганилди ҳамда бандилигини таъминлаш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқилди.

Ҳамкорликда амалга оширилган манзилли профилактик тадбирлар натижасида 753 нафар уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминланди, 321 нафар ёшлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 533 нафар ёшларга касб-хунарга ўқитиш учун йўлланмалар берилди. Ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш мақсадида  чақириққа тайёрлаш мудофаа ишлари бўлими ходимлари томонидан кундалик саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди. Маҳаллаларда соғлом  маънавий мухитни яратиш мақсадида туман ИИБ, туман ҳокимлиги, туман маънавий маърифий ишлар бўлими ҳамда маҳалла вакиллари билан ҳамкорликда, маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларнинг 257 нафар фарзандлари, 221 нафар профилактик хисобда турган ахоли вакиллари ҳамда 312 нафар уюшмаган ёшларни жалб қилган холда туман марказида ҳамда маҳаллаларда турли хил кўринишдаги 120 ортиқ кўнгилочар тадбирлар, жумладан, китобхонлик кечалари ва заковат ўйинлари ташкил қилиниб ушбу тофадаги шахсларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда маънавиятини юксалтириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.  

    Келгусида  туманда жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича  хамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгиланиб олинди.

 Туманда “ижтимоий профилактика” тизими доирасида ҳуқуқбузарлик содир этиши ёки ундан жабрланиши мумкин бўлган шахсларни  бўйича хулосалар тузилиб, маҳалла бешлиги томонидан ижобий хал қилиш чораларни кўриш.Криминоген вазияти оғир бўлган ҳамда қизил тоифага кириш мумкин бўлган маҳаллаларга туман ҳокимияти, прокуратура, ДСИ, МГ раҳбарларини номма-ном бириктириш;

  1. Мазкур маҳаллаларда нафақат жиноят, балки ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни ҳам маҳалланинг ўзида муҳокама қилиб бориш;
  2. Алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган соғлиқни сақлаш муассасаларининг ҳисобида турган гиёҳвандлар, спиртли ичимликларга ружу қўйган шахслар, нотинч оилалар ҳамда ажрим ёқасига келган оилаларни қайта ўрганиб, тегишлилиги бўйича маъсулларни номма-ном бириктириб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш;
  3. Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида ички ишлар бўлимининг махсус ҳисобида турган шахслар, шу жумладан, жиноят содир қилиниши мумкин бўлган жойларда режали рейд тадбирларни ўтказиб бориш;
  4. Фуқаролар томонидан яшаш хонадонлар, савдо дўконлар, кўнгилочар масканларни қўриқлаш пультларига улаш
    ва ташвиш тугмаларини ўрнатиш афзаллигини тушунтириш ишларини жадаллаштириш;

6.Фуқаролар билан узлуксиз равишда ўз мулкларини қаровсиз қолдирмаслик борасида тарғибот-ташвиқот тадбирларни ўтказиш;

  1. 7. Аҳоли гавжум жойлар, кўчалар, савдо шахобчалари, аҳолига хизмат кўрсатувчи жойлар ва кўп қаватли уйлар атрофларида видео кузатув камералари сонини кўпайтириш;
  2. Ўғирлик, фирибгарлик ҳамда ахборот технологиялари ёрдамида (интернет) содир этиладиган жиноятларни олдини олишга қаратилган тарғибот ишларини ўтказиш;

9.Аҳоли ўртасида фирибгарлик қурбонига айланиб қолмасликка қаратилган манзилли профилактик тадбирларни ўтказиш;

- уй-жой, ер, автотранспорт воситалари ва бошқа турдаги
мол-мулкларни ўзга шахсларнинг эгалигига ўтказиш масалаларида нотариал тартибда ҳал этиш бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш;

10.Туман ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларни олдини олиш, йўл ҳаракати ҳамда аҳолини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида  аҳоли ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш ҳамда ҳайдовчилик маданиятини ошириш бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирларни кучайтириш;

11.Хар ой якуни билан Судларда низолашаётган оилаларнинг рўйхатларини олиб уларнинг муаммоларини бартараф этиш чораларини кўриш;

  1. Маҳалла фаоллари томонидан низонинг асл сабабларини ўрганиш, бартараф этиш бўйича аниқ чора тадбирлар белгилаш, комплекс ёндашув асосида муаммони узил-кесил ҳал этиш;

13.Туман бўйича илгари судланган шахсларнинг яшаш шароитини, даромад манбалари, уларнинг муаммоларини ўрганиб ҳал этиб бориш;

14.Аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда тикувчилик, пазандачилик, сартарошлик ва бошқа йўналишларда касб-ҳунарга ўргатиш курсларини ташкил этиш ишларини янада жадаллаштириш;

15.Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида хавфсизлик масалалари юзасидан ўтказилган йиғилиш баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек, “2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинганлигини муносабати билан,-

- уйма-уй юришда қайта ўрганишлар орқали ёшларни рўйхатларини шакллантириш;

- аниқланган ёшларни номма-ном раҳбарларга бириктириш;

- ёшлар муаммоларини бартараф этиш чораларини кўриш;

- бириктирилган ёшлар билан хулқ-атворидаги ҳамда мавжуд бошқа муаммоларини ҳал этиш борасида ижтимоий профилактика, жиноятчиликка қарши курашиш, маънавий-маърифий ва маданий ҳамда спорт тадбирларини амалга ошириш;

Туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ишларига барча куч ва воситаларни жалб қилган ҳолда ишларни ташкил этиб, фуқароларимизни тинч ва осойишта яшашлари ҳамда меҳнат қилишлари учун барча зарурий чораларни кўрамиз.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари