Қўшкўпир тумани ҳокими Шуҳрат Ахмедовнинг мурожаати

Давлатимиз раҳбарининг Хоразм вилоятига ташрифлари давомида берган топшириқлари ижросини самарали ташкил этиш юзасидан Қўшкўпир тумани ҳокими Шухрат Ахмедовнинг мурожаати

Муҳтарам Президентимизнинг Хоразм вилоятига ташрифлари давомида берган топшириқларнинг ижросини ўз вақтида сифатли таъминлаш мақсадида Қўшкўпир туманида қолаверса, 1-сектор ҳудудида амала ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Жумладан:

- Кичик ва ўрта бизнесни янада қўллаб-қувватлаш учун гаровсиз 100 млн.сўмгача ва кичик ҳамда ўрта саноат лойиҳаларига 1,5 млрд.сўмгача 18 фоиздан 7 йил муддатга, 2 йил имтиёзли даври билан кредит маблағларни ажратилади.
Шундан келиб чиқиб, кичик бизнесни ривожлантириш учун туманимизда 142 млрд.сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

Ушбу маблағ ҳисобига маҳаллаларда 860 та лойиҳа амала оширилиши ва 4 минг 704 иш ўринлари яратиш белгиланди.
1-сектор ҳудудида 11 маҳаллада 189 та лойиҳага 31,3 млрд.сўм ажратиб, 1 минг 034 та иш ўринлари яратилиши бўйича ишлар бошлаб юборилди.
Шунингдек, маҳаллаларда ишсизликни йўқотиш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида оилавий тадбиркорлик дастури доирасида тумандаги 516 та хонадонларда интенсив усулда балиқ боқиш йўлга қўйилади.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аҳолимизни бандлигини таъминлаш мақсасида 416 та хонадонда тикувчилик, парранда, чорва, асалари, боғдорчилик ва бошқа соҳалар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича “Йўл харита” ишлаб чиқилди.
Туман марказига туташ ҳудудда 32,8 гектар майдонда барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида йил якунига қадар қўшимча 17 та кўп қаватли уй қуриб, 440 та оилани яшаш шароитини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди
Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек “Инсон саломатлиги ҳамиша биринчи навбатда” бу борада ҳам белгиланган вазифалар салмоқли.
Туманда қўл меҳнати асосида гилам тўқиш, ипакчиликва гиламчилик кооперацияларини ташкил қилиш, оилаларни ўқитиш, хонадонларга ихчам ускуналар ўрнатиш ҳамда пиллачилик соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш гаровсиз кредит бериш орқали лойиҳалар ишлаб чиқиб аҳоли бандлигини таъминлашга йўналтирилади.
- инвестиция дастури доирасида лойиҳани ишга тушириш ҳисобига 1 567 нафар
- савдо ва хизмат кўрсатиш йўналишларида ўзини ўзи банд қилиш ва имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда норасмий банд бўлган аҳолини фаолиятини расмийлаштириш ҳисобига 5 минг  нафар,
- қишлоқ хўжалигида доимий ва мавсумий ишлар билан банд қилиш ҳисобига 17 минг 304 нафар,
- деҳқончилик қилиш учун 1 минг 750 нафар ёшларга 350  гектар ер майдонлари ажратилиши режалаштирилди.
- қурилиш соҳасида аҳолини доимий ишларга жалб қилиш ва легаллаштириш ҳисобига 744 нафар, фуқаронинг бандлиги таъминланади.
Шунингдек, аҳолини кичик ва ўрта бизнесга жалб қилиш орқали 10 минг 325 нафар фуқароларни бандлиги таъминланади.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари