Қўшкўпир тумани прокурори Бобирбек Матрасуловнинг мурожаати.

Давлатимиз раҳбарининг Хоразм вилоятига ташрифлари давомида берган топшириқлари ижросини самарали ташкил этиш юзасидан  Қўшкўпир тумани прокурори, 2 - сектор рахбари Бобирбек Матрасуловнинг мурожаати.

Қўшкўпир тумани маҳаллаларида аҳоли муаммоларини ҳал қилиш, “Маҳалла еттилиги” нинг фаолияти ҳамда ёшлар билан ишлаш тизимини самарали ташкил этиш йўналишларида амалга оширилаётган ишлар жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, ташкилий-услубий кўмаклашилди.

I. Ташкилий ва амалий тадбирлар:
1) жами 13 та маҳаллада 16 та ижтимоий соҳа объектлари манзилли ўрганилди.
2) 13 та маҳаллада “еттилик”нинг кунлик, ҳафталик ва ойлик режалари ишлаб чиқилиб, татбиқ этилди, “Маҳалла бюджети” тизимининг амалиётга жорий этилиши йўлга қўйиш жараёни давом этмоқда.
3) “Маҳалла еттилиги” фаолияти  ўрганилиб керакли кўрсатма ва тавсиялар берилди 

II. Аҳоли кайфиятига таъсир қилувчи муаммоли ҳолатларни ўрганиш ва ҳал этиш натижалари:
1) ўрганишлар жараёнида аниқланган 1 та муаммо (шу жумладан, 1 та йўл).
2) 13 та маҳаллада зиёлилар, нуронийлар, Ҳаж ва Умра зиёратларига бориб келганлар орасидан “маънавият тарғиботчилари” шакллантирилган улар томонидан хонадонларда тарғибот ишлари йўлга қўйилди.

Ишчи гуруҳ томонидан Қўшкўпир туманидаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғини фаолиятини ўрганиш бўйича (сектор бўйича) 10 нафар масъуллардан иборат 3  та гуруҳ шакллантирилиб, дастлаб 3 та (Қоромон, Кенагас ҳамда Шихмашхад) маҳалла фуқаролар йиғинларига эътибор қаратилди. 
сектордаги 13 МФЙ ларига жами 5 нафар солиқ инспекторлари бириктирилган, шундан айрим бири-бирига яқин бўлган 2-3 та маҳаллаларга битта солиқ инспектори бириктирилган.

1. Қўшкўпир тумани 2-сектор ҳудудидаги Кенагас махалласининг маьмурий биноси мавжуд бўлиб 5 (беш) хонадан иборат.
Кенагас МФЙда ижтимоий ходим лавозими вакант, “Аёллар дафтари” шакллантирилган. “Ёшлар дафтар”ида рўйхатдан ўтказилган 6 (олти) нафар фуқаролар тўғрисида батафсил маълумотлар мавжуд. 

Ушбу маҳаллаларда бугунги кунда 3620 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. 
Шулардан; ишсизлар сони 86 нафар (68 аёл ва 18 та эркак), миграция бўйича: жами узоқ муддатга ҳорижга чиқиб кетган шахслар 144 нафар, шундан 118 нафари аёл ва эркаклар, 26 нафари ёшларни ташкил этади (Россия, Қозоғистон ва Туркия республикаларида). 
Маҳалла аҳолисининг 100% қисми ҳовли жойларда истиқомат қилади кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчилар мавжуд эмас.
Хозирги кунда Кенагас МФЙ да жами 1058 та ёшлар мавжуд бўлиб келажак касблари йўналиши бўйича 5 нафар ёшлар таҳсил олиб келмоқда. Шунингдек, 2024 йил 27 февраль ойида 20 нафар ёшларга 0,20 га жами 4 га экин ер майдонлари ажратилиб берилди.

Қўшкўпир тумани “Кенагас” МФЙда жойлашган 11-сонли умумтаълим мактабида туман мудофаа ишлар бўлими томонидан ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш мақсадида кўргазмали тадбирлар ўтказилди.

Шу билан бир қаторда маҳалла худудидан ўтган марказий йўлнинг 2 км.лик қатнов қисмига асфалт ётқизилди. 

Шунингдек, Кенагас МФЙ ҳудудидаги йўлларнинг пиёдалар қатнов қисмининг 2 км дан ошиқроқ қисмига битон қопламаси ётқилиши таьминланди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари