Қўшкўпир тумани статистика бўлими2020   йилда

                  Қўшкўпир туманида фаолият кўрсатаётган 278  та саноат  корхоналари томонидан 2020 йилнинг 12 ойи давомида умумий ҳажми 236,4 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари,  95,1 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган, шундан 191,9 млрд сўмлик  саноат маҳсулотлари бевосита кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган.

                2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кичик бизнес субъектларининг сони 1392 тани ташкил қилиб, шундан  436 таси 2020 йилда янги рўйхатга олинган корхона ва ташкилотлар ҳисобланади.

   Қўшкўпир туманида 2020 йилнинг 12 ойи мобайнида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 345,5 млрд. сўмга етган.

                 Қурилиш соҳасида 166,8 млрд. сўмлик бунёдкорлик ишлари амалга оширилган.

                 Фаолият кўрсатаётган ҳорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 6 тага етиб, вилоятдаги жами хорижий ва қўшма корхоналарнинг 3,4 фоизи Қўшкўпир тумани ҳиссасига тўғри келади.

                2020 йил давомида кўрсатилган  хизматларнинг умумий ҳажми 353,6 млрд.сўмни ташкил қилиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 106,2  фоиз ўсиш қайд этилган. Аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматларининг ҳажми  2047,6 минг сўм бўлган.

               2021 йилнинг 1 январь ҳолатига шаҳар аҳолисининг умумий сони 173,7 минг кишини ташкил қилган. Шундан, эркаклар 87,5 минг киши, аёллар 86.2 минг кишидир.   


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари