Ғаллакорлар жорий йил ҳосили учун 3455 гектар майдонда бошоқли дон етиштирдилар.
Бугун далада ғалла ўрим-йиғим ишларига жалб этилган 21 та ғалла ўриш комбайни, 42 та дон ташиш техникаси ва 21 та отряд яна бир марта техник кўрикдан ўтказилиб, ўрим-йиғим мавсумига старт берилди. Мавсумни Ших қишлоғидаги “Ибодулла тракторчи” фермер хўжалиги ҳудуди деҳқонлари бошлаб бердилар.
Туманнинг бошқа фермер хўжаликлари далаларида ҳам шижоат ва куч-ғайрат билан ўрим-йиғим ишлари бошлаб юборилди. Ўрим-йиғим бошланиш олдидан қисқа семинар ташкил этилди ва унга нуронийлар, фермер хўжалик раҳбарлари, сектор раҳбарлари иштирок этдилар. Ўрим-йиғимнинг баракали бўлиши учун қўй сўйилди. Қўллар дуога очилди.