Қўшкўпирда семинар ташкил этилди

Хоразм вилоятининг барча ҳудудларида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш, 2020 йил октябр ойидан 2021 йил май ойига қадар аҳолини сифатли кафолатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда бу борада етарлича маҳсулот заҳираларини ташкил этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Буни янада самарали ташкил этиш бўйича вилоят ҳокими Ф.Эрманов бошчилигида Қўшкўпир туманида семинар ташкил этилди.

Унда барча туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари ва мутасадди корхона ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими томонидан "Янги Қўшкўпир мева-сабзавот тайёрлаш ва ғамлаш" корхонаси намуна қилиб кўрсатилди ва жойларда анашундай озиқ-овқат захираларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари